Hodisalar

Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло вафот этди

Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло (Юсупов)  19 июль куни 99 ёшида вафот этди.

Шоир 1921 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Унинг «Чоллар» (1948), «Россия» (1956), «Икки қоя» (1964), «26 тонг отари» (1966), «Гул ва оташ» (1972), «Кўнгил чироғи» (1975), «Аср баҳси» (1985) каби достонлари, «Баҳор совғаси» (1962), «Юлдузлар» (1964) каби шеърий тўпламлари, «Хатарли йўл» (1962), «Табассум ўғрилари» (1964), «Тўйдан кейин томоша» (1980), «Ўғрини қароқчи урди» (1982) каби эсселари китобхонлар кўнглидан жой олган.

Адиб Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати (1994) бўлган. «Дўстлик» (1994) ва «Эл-юрт ҳурмати» (1999) орденлари билан мукофотланган.

ЎЛИМ

Ўлим деган хабар нафадар даҳшат.

Афсус кимга мотам, кимга хушхабар.

Наҳот қайғу билан шодлик эгизак.

Инсон қалби тилсим, жумбоқ нафадар.

Одамлар ўлар-у, орзулар ўлмас.

Одамлар ўлар-у, тахтлар бўшайди.

Мотам унутилар, тахтлар жилваси.

Афсус, тирикларда ўлмай яшайди.

Related Articles

Back to top button