Madaniyat

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

2021 йил 11 март куни Абдуллаева Санобар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири Агриппина Шинга фейсбук ижтимоий тармоқ орқали мурожаат йўллади.
Абдуллаева Санобарнинг мурожаатида «Бахтинисо Холмўминова 2011-2015 йилларда Шурчи тумани Халқ таълими бўлимида мудиралик вазифасида ишлаган. У ўзининг ХТБдаги 5 йиллик иш фаолияти даврида катта миқдорда талон тарожлик, ошна оғаингарчилик, расмиятчилик, кўзбўямачилик каби ишларда айбланиб вазифасидан четлаштирган. Б Холмўминова инглиз тили мутахасислиги бўйича тамомлаган, 58 ёшда нафақага чиққан бўлишига ҳамда мактабгача таълим сохасига номутахасис бўлишига қарамасдан таниш билишчилик, ошна оғаингарчилик йўли орқали 2017-йил 7 ноябрида Шўрчи туман МТБ мудиралиги вазифасига ишга жойлашиб олди» деб ёзган.
Шўрчи туман Мактабгача таълим бўлимининг ахборот хизмати ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Бахтинисо Холмўминова 2011— 2015 йилларда Шўрчи тумани Ҳалқ таълими бўлимида мудираси лавозимида фаолият юритган пайтида Шўрчи тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими рейтингини Республика бўйича 190—ўриндан 31—ўринга кўтарилишидаги муносиб ҳиссасини қўшган.
Холмўминова Бахтинисо Шўрчи туман халқ таълими бўлимида мудира лавозимида ишлаган вақтида жиноий иш қўзғатилмаган ва судланмаган.
2017 йил 6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Холмўминова Бахтинисони Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани мактабгача таълим бўлими мудири лавозимига ишга қабул қилган.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2020 йил 26 — октябрь кундаги № 173 буйруғига асосан, 23 — § туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими мудири лавозимнинг малака талабларида кўрсатилган:
камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;
хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот—коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
таълим ёки бошқа соханинг бошқарув органларида ишлаган, раҳбарлик ва менежерлик қобилиятига эга бўлган беш йилдан кам бўлмаган иш стажи;
Холмўминова Бахтинисо мактабгача таълим бўлими мудири лавозимнинг малака талабларига тўғри келганлиги учун Шўрчи туман Мактабгача таълим бўлимининг мудираси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Холмўминова Бахтинисо 2018 йил Давлат бошқаруви академияси Қарши ҳудудий филиалида «Инновацион бошқарув» ва «Бошқарув маҳорати» бўйича малака ошириб келган.
Ушбуни инобатга олиб, жамиятдаги барча жараёнларга бефарқ бўлмаган фуқароларимиздан Шўрчи туман Мактабгача таълим бўлимининг мудираси Холмўминова Бахтинисони обрўйсизлантириш мақсадида, ижтимоий тармоқда тарқатилаётган бу ёлғон ахборотга ишонмасликларини сўраймиз.
Ижтимоий тармоқлардаги гуруҳ администраторлари ҳамда шахсий аккаунт эгаларига эса, аҳоли орасида турли миш-мишлар пайдо бўлишига, уларда салбий фикр ва ишончсизликни шакллантиришга олиб келадиган ушбу мазмундаги туҳматли гаплар ва ёлғон маълумотларни тарқатиш қонун олдида жавобгарликни келтириб чиқаришини эслатиб ўтамиз.

Related Articles

Back to top button