Касбим-фахрим

Наврўз байрами арафасида 26 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди

Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида Термиз шаҳар бўйича ИИО ФМБ Пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаб турган 26 нафар маҳкумни жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш юзасидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди.

Мамлакатимизда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш мақсадида кенг қамровли ислоҳотлар жадаллик билан амалга ошириб келинмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 июлдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони Ўзбекистон суд ҳокимиятининг том маънодаги мустақиллиги ва холислигига эришиш, уни ривожланган демократик мамлакатлар тажрибасида ўзини оқлаган халқаро стандартларга мослаштириш, жамиятда қонунийликни таъминлаш йўлидаги муҳим қадам саналади.

Суд-ҳуқуқ тизимида амалга ошириладиган барча ишлар замирида қонун устуворлигини таъминлаш, одил судловга эришиш каби эзгу ғоялар ётади. Айнан инсон ва адолатли суд ўртасидаги ўзаро муносабатларда қонунийликни ва адолатни таъминлайдиган ҳаракатлар замирида халқимизнинг осойишта ҳамда рози бўлиб яшаш ҳуқуқи турибди.

Инсонпарварлик тамойилига таяниб, Наврўз байрами арафасида жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан 26 нафар маҳкумлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари ўтаётган жазоларидан шартли равишда озод қилинди.

Бу билан суд, содир этган жиноятининг оқибатларини тўла англаб етган ва ахлоқан тузалиш йўлига ўтган маҳкумларга имкон берилганлиги ҳалқимизнинг кечиримлилик ва бағрикенглик каби азалий қадриятларининг руёбга чиқарилиши билан бир қаторда жазодан озод этилган шахсларнинг жамиятда ўз ўрнини топишда, оила аъзолари, фарзандлари, шунингдек жазодан озод қилинган шахсларнинг оилаларда тинчлик-хотиржамликни таъминлаш билан бирга, хонадон аъзоларининг давлатга, суд ҳокимиятига бўлган ишончига ишонч қўшади, албатта

Икром ШаймановЖиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг раиси

Related Articles

Back to top button