Bu qiziq

Жиноят иши сабаб оила ярашишга қарор қилди

Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг 2019 йил
11 ноябрдаги буйруғига асосан Сурхондарё вилояти Ангор туманидан туманида яшовчи А.Янгибоевдан вояга етмаган икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган бўлсада, алимент пулларини тўлашдан бош тортиб келган.

Шу сабабли, Мажбурий ижро бюроси Ангор туман бўлими томонидан алимент пулларини тўламаганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд қарорибилан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

А.Янгибоев қўлланилган маъмурий қамоқ жазосидан ҳам ўзига тегишли хулоса чиқармай алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги учун унга нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиб Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида А.Янгибоев 17 миллион 783 минг сўм алимент пулларини тўлмаганлиги аниқланиб, ушбу қарздорликлар бартараф этилмаган тақдирда жиноят иши суда кўриб чиқилиши ва жиноят кодексининг 122 моддасига асосан икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилди.

Тушунтириш тарғибот ишларидан сўнг А.Янгибоев фарзандлари учун тўланиши лозим бўлган алимент пулларини собиқ турмуш ўртоғи фойдасига тўлиқ тўлаб бериб, турмуш ўртоғи билан ўзаро ярашишга ҳам эришди.

Шундан сўнг, Мажбурий ижро бюроси томонидан бу оила ўзаро ярашганлиги ва етказилган моддий зарарни тўлиқ тўланганлиги муносабати билан мазкур жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси тартибида мазмунан кўриб чиқиб тегишли судловга юборишлик масаласини ҳал этишлик учун Ангор тумани прокуратурасига юборилди.

ШохисломАбдуқодиров,

МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси суриштирувчиси

Related Articles

Back to top button