Kasbim-faxrim

АҲОЛИГА ҚУЛАЙЛИК ЯРАТИЛМОҚДА

Жорий йил “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан замонавий ахборот технологияларини тизимга жорий этишга алоҳида эътибор қаратилади. Рақамли технологиялар хизматлар сифатини ошириб, ортиқча харажатларни камайтириш билан бирга коррупцияни олдини олиш имконини беради.

Шундан келиб чиқиб, Филиалнинг жорий йилдаги эришган энг катта ютуғи бу “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этилиши” натижасида ёки оддий қилиб айтганда АСКУГни жорий этилиши бўлди.

Мазкур лойиҳа доирасида “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали 2020-2021 йилларда жами 107 833 дона электрон газ ҳисоблагичлари ўрнатиш белгиланиб, ҳозирда жами 23 288 дона электрон газ ҳисоблаш ускуналари (ЭГҲУ) етказиб берилди.

Бугунги кунга қадар 23 288 дона(режага нисбатан 21%) электрон газ ҳисоблагич ускуналари, 3614 дона (4%) махсус ҳимоя қутилари ва 4238 дона(10%) босим ростлагичлар ўрнатилган.

Давлат раҳбарининг тегишли қарори билан тасдиқланган графикка мувофиқ ЭГҲУларни биринчи навбатда дебитор қарздорлиги ва табиий газ истеъмоли юқори бўлган “Қизил” ҳудудга киритилган Термиз шаҳар табиий газ аҳоли истеъмолчилари ҳонадонларига ўрнатиш белгиланиб, ҳозирда Термиз шаҳрида жами 21547 дона ЭГҲУлар етказилди ва шаҳар аҳоли хонадонларига жами 10514 дона (39%) ЭГҲУлар ўрнатилди.

 

“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button