Bu qiziq

Сурхондарёда катта спорт байрами

Бугун Жарқўрғон туманидаги “Қизилмозор” мотосўқмоқларида мотокросс бўйича республика чемпионати биринчилигининг дастлабки босқичи ҳамда Меҳнат қаҳрамони Норали Боймуродов хотирасига бағишланган мусобақа бошланди.

Бугун бўлиб ўтган биринчи кун баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан ташриф буюрган 18 ёшгача бўлган 40 нафар спортчи 65, 85, 125 см3 ҳажмли мотоциклларда ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Эртага, яъни 21 февраль куни ўтказиладиган якуний баҳсларда 18 ёшдан катта 85 нафар мотоспортчи иштирок этади. Унда ғолиб бўлган спортчилар жорий йилнинг 26-28 март кунлари Навоий вилоятида бўлиб ўтадиган республика чемпионати биринчилигининг кейинги босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button