Bu qiziq

Ярашилганлиги муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилиш

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 212-модда. Ярашилганлиги муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилиш.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 40-моддасида (туҳмат),
41-моддасида (ҳақорат қилиш), 45-моддасида (фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш), 46-моддасида (фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш), 461-моддасида (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш), 52-моддасида (енгил тан жароҳати етказиш), 612-моддасида (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш), 104-моддасида (экинзорларни пайҳон қилиш, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиш ёки уни йўқ қилиб юбориш, кўчатларга шикаст етказиш), 133-моддасида (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши), 134-моддасида (ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши), 183-моддасида (майда безорилик) ҳамда 200-моддасида (ўзбошимчалик) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, маъмурий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) тарафларнинг ярашуви муносабати билан ишни судга юбориш тўғрисида қарор чиқаради ва маъмурий жавобгарликдан озод қилиш ҳақидаги масалани ҳал этиш учун иш материалларини ушбу Кодекснинг 3131-моддасида белгиланган тартибда судга юборади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни бир йил ичида такроран содир этган шахс томонларнинг ярашуви муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилинмайди.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг3132-модда. Ярашув тўғрисидаги ариза

Жабрланувчи ёхуд унинг қонуний вакили ярашув тўғрисидаги аризани иш ваколатли органлар (мансабдор шахслар) томонидан кўриб чиқилиши вақтида, шунингдек суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд қарор чиқаргунига қадар бериши мумкин.

Аризада етказилган зарар бартараф этилгани, шунингдек ярашилганлиги муносабати билан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги иш юритилишини тугатиш тўғрисидаги илтимос кўрсатилган бўлиши керак.

Агар ярашув ҳақидаги ариза иш биринчи инстанция судида суд муҳокамасидан ўтказилаётганда берилган бўлса, суд уни дарҳол кўриб чиқишга киришади.

Агар иш бўйича бир неча жабрланувчи бўлса, фақат барча жабрланувчилар билан ярашувга эришилган тақдирда, ярашув тўғрисидаги ишни юритиш мумкин.

Аризани қабул қилиш чоғида ваколатли орган (мансабдор шахс) ва суд жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилига суд ярашувни тасдиқласа, у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш ҳақида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириши шарт.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг3133-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни судга юбориш тартиби

Ваколатли орган (мансабдор шахс) жабрланувчининг ёки унинг қонуний вакилининг ярашув тўғрисидаги аризасини олгач, уч кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳуқуқбузарнинг розилигига кўра ишни тарафларнинг ярашуви муносабати билан судга юбориш ҳақида қарор чиқаради ҳамда ишни тегишлилиги бўйича судга юборади.

Қарорнинг тавсиф қисмида:

-маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритиш учун асос;

-маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва улар томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотлар;

-ярашув тўғрисидаги аризанинг мазмуни ҳамда ҳуқуқбузарнинг аризага нисбатан муносабати кўрсатилади.

Қарорнинг қарор қисмида:

-ишни судга юбориш ҳақидаги қарор;

-ашёвий далиллар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

Агар иш бўйича ҳуқуқбузар сифатида иштирок этиш учун бир неча шахс жалб қилинган бўлиб, уларнинг барчаси билан ярашувга эришилмаган бўлса, ярашувга эришилмаган ҳуқуқбузарларга тааллуқли материаллар ажратилади ва улар бўйича иш юритиш умумий қоидаларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

Ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар ваколатли органнинг (мансабдор шахснинг) ишни тарафларнинг ярашуви муносабати билан судга юбориш ҳақидаги қарорида кўрсатилиши керак.

Сурхондарё вилоят суди

судьяси                                                                           

Т.Бекпулатов

Related Articles

Back to top button