Hodisalar

Сурхондарёда 9 нафар кишида коронавирус аниқланди

Сурхондарёда 9 нафар кишида коронавирус аниқланди. Шу муносабат билан вилоят ҳокимлиги сурхондарёликларга мурожаат қилди.

Азиз сурхондарёликлар!

Вилоятимизда карантин чораларини янада кучайтиришни тақазо этаётган ҳозирги эпидемиологик вазиятда барчамиз коронавирусга қарши кураш олиб бориб, карантин қоидалари ва санитария чекловларига қатъий риоя қилиш ҳамда воҳадошларимизнинг саломатлигини асрашни асосий вазифамиз, деб билишимиз зарур.

Ҳар биримиз зиммамиздаги вазифаларга янада масъулият билан ёндашиб, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилишимиз, энг бебаҳо неъмат бўлган сиҳат-саломатликни асраш ва ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни амалга оширишимиз шарт.

Сизларни яна бир бор кучайтирилган карантин даврида тартиб-интизом ва амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этишга ҳамда зарурат бўлмаса, уйда қолишга чақирамиз!

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Related Articles

Back to top button