Kasbim-faxrim

Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисида таъкидлаб ўтилди ва шу билан бир қаторда вазифалар белгилаб берилди.

Жумладан, жиноий жазоларни либераллаштириш борасидаги ислоҳотларимиз ҳам изчил давом эттирилди. Натижада бу йил судланган шахсларнинг 74 фоизига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланганлиги, жазо муддатини ўтаётган ва тузалиш йўлига қатъий кирган 616 нафар фуқаро авф этилганлиги;

Судлар мустақиллиги таъминланиши натижасида жорий йилнинг ўзида 719 нафар фуқарога нисбатан оқлов ҳукми чиқарилганлиги;

Сўнгги 4 йил давомида суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ этиш борасида далил қадамлар қўйдик. Бу йўналишдаги устувор масалалар юзасидан 40 дан қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинганлиги;

Бу борада ҳали қиладиган ишлар жуда кўплиги нуқтаъ назарда, 2021 йилдан бошлаб жорий этиладиган “Бир суд-бир инстанция” тамойили суд қарорининг адолатли, қонуний ва барқарорлигини таъминлашда бош мезон бўлиши лозимлигини;

Ҳозирги кунгача вилоят судлари чиқарган қарор устидан берилган шикоятлар шу судларнинг ўзида кўриб чиқилар эди. Биргина 2019  йилда вилоят судлари қабул қилган 13 мингта шундай Олий суд томонидан ўзгартирилган ва бекор қилинганлиги;

Келгуси йилдан бошлаб бир-бирини такрорлайдиган суд босқичлари қисқартирилади.Одил судловга хос бўлмаган ишларни назорат тартибида кўриш амалиёти бекор қилинади;

Навбатдаги муҳим масала-янги йилдан бошлаб фуқаролик, иқтисодий ва жиноят ишлари бўйича 3 та судлар битта суд сифатида бирлаштирилади. Бу янгилик аҳоли ва тадбиркорларга катта қулайликларни яратади. Шунингдек, келгуси йилдан суд муҳокамасига қадар судда ишларни дастлабки эшитиш амалиёти янги тартиб сифатида жорий этилади. Бунда ишни тўхтатиш ёки тўхтатишга етарли асос бўлса, суд ишни аввалгидай тергов ёки прокурорга қайтармасдан, ўзининг якуний қарорини қабул қилиниши;

Яна бир муҳим янгилик-инвесторлар ҳуқуқларини муносиб ҳимоя қилиш мақсадида Олий судда инвестициявий низолар ва рақобатга оид ишларни кўриш бўйича махсус судлов таркиби ташкил этилишини;

Энди инвесторлар, ўз хоҳишига кўра, низони ҳал этиш учун тўғридан-тўғри Олий судга мурожаат қилиши мумкинлигини;

Суд тизимида рақамлаштириш янада кенгайтирилиб, фуқароларимизга суд биносига келиб юрмасдан “онлайн” тартибда мурожаат қилиш имконияти яратилади. Шунингдек, фуқаролар ўз аризаларини кўриб чиқиш жараёнини масофадан туриб кузатиб бориши мумкин бўлишини;

Жазони ижро этиш тизимида инсонпарварлик тамойилини кенг қўллаш борасида ишлар давом эттирилади. Жумладан, халқаро стандартлардан келиб чиқиб, 25 та манзил колониялар босқичма-босқич қисқартирилишини;

Бундан буён биринчи марта озодликдан маҳрум этилган шахсга берилган жазо енгилроғи билан алмаштирилса, у манзил-колонияга ўтказилмасдан, тўғридан-тўғри пробация назоратига олинади. Мазкур енгиллик натижасида ҳозирда жазони ўтаётган 6 минг нафар шахсга ўз маҳалласи назорати остида оиласи бағрида бўлиш имконияти яратилишини;

Шу билан бирга, жазони енгилроғи билан алмаштириш ва шартли озод қилиш тўғрисида тақдимнома киритиш ваколати жазони ижро этиш муассасаларидан янги ташкил этиладиган инсонпарварик комиссияларига ўтказилишини.

Туранов Қаҳрамон

Термиз туманлараро маъмурий судининг судьяси 

Related Articles

Back to top button