Касбим-фахрим

ҲАР БИР МАҲСУЛОТ СИНЧКОВЛИК БИЛАН КАРАНТИН КЎРИГИДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА

Мамлакатимиз озиқ – овқат  хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт хажмини ошириш бугунги кундаги  энг долзарб вазифаларимиздан бири  ҳисобланади. Бу борада биз фаолият олиб бораётган Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси  ташқи карантин бўлими (ЎКЧМ, ЎКМ ҳамда ТИФ) масканлари томонидан ҳам жорий йилнинг шу даврига қадар бир қатор самарали ишлар амалга оширилди. Чегара масканидаги инспекторларимиз  томонидан экспорт ва импорт бўлаётган карантин ости юкларини назоратини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, ҳар бир маҳсулот синчковлик билан карантин кўригидан ўтказилмоқда.

Вилоятимиз  худудидаги экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш ва қадоқлаш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига маҳсулотларни чет давлатлар фитосанитария талабларига мувофиқлаштириш, тегишли маслаҳатлар ва амалий ёрдам бериб борилаётир.

Бошқарманинг ташқи карантин инспекторлари томонидан 2024 йил давомида 3 км радиусда боғ, сабзавот-полиз ҳамда такрорий экилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларида дала назорати ўтказилди. Олиб борилган кузатув натижаларига кўра 744 та далолатномалар расмийлаштириб, 2373,6 гектардан ошиқ майдонда зарарли организмларга қарши мониторинг ишлари олиб борилган.ЎКЧМ, ЎКМ ҳамда ТИФ масканлари инспекторлари томонидан шу кунгача Термиз ТИФ инспекторлари томонидан 5464 дона, Жарқўрғон ТИФ инспекторлари томонидан 384 дона, Денов ТИФ инспекторлари томонидан 559 дона, “Термиз Дарё Порти” ЎКЧМ инспекторлари томонидан 37 донахалқаро ФСС расмийлаштирилиб, 179140,9 тн, 26195 дона маҳсулот экспорт қилинган.

Шунингдек, Термиз ТИФ маскани орқали 2024 йил давомида 2474 та транспорт воситасида 58 855 тн, 99 м3,  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига, Жами: 2474 дона АКД расмийлаштирилиб, 58855 тн, 99 м3 импорт маҳсулоти кириб келди.

Дарбанд ЙПХ маскани карантин инспекторларимиз  томонидан ички фитосанитария сертификатисиз келган 609 та автотранспорт воситасида келтирилган 3904,7 тн қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари эгаларига нисбатан далолатномалар тузилиб, огоҳлантиришлар берилди.

Бошқарманинг Кинолог ходимлари томонидан жорий йилда тегишли ҳужжатларсиз кириб келмоқчи бўлган 54 та ҳолат аниқланиб, 569 кг ва 426 дона карантин ости маҳсулотлари орқага қайтариб юборилган. Чунки биргина зарарли организмни уруғ, кўчат каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари орқали мамлакатга киритиб, бутун қишлоқ хўжалигини издан чиқариш мумкин.

Воҳа ҳудудига  карантин остидаги маҳсулотларни олиб кириш, олиб чиқиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган иссиқхона, мевали боғ, қайта ишлаш корхоналари, қадоқлаш цехлари ва омборхоналарда карантин остидаги маҳсулотнинг ўсимликлар карантини қоидаларига ҳамда фитосанитария талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритилмоқда.

 

Юсуф Тошболтаев , Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг Ташқи карантин бўйича бош мутахассиси                                                      

Related Articles

Back to top button