O`zbekiston

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШЎРЧИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИГИРМА ТЎРТИНЧИ СЕССИЯСИ ЎЗ ИШИНИ БОШЛАДИ

Сессия давомида Шўрчи туманини 2020 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда 2021 йилдаги устувор вазифалар юзасидан Шўрчи тумани ҳокими Худойберганов Бахтиёр Хайитовичнинг аҳолига мурожаатномаси тингланмоқда.

Кўрилган изчил чора-тадбирлар Шўрчи туманида ҳам асосий макроиқтисодий кўрсаткичларни ўстиришда муҳим омил бўлди дея таъкидлади туман ҳокими Б.Худойберганов. Жорий йилнинг 9 ойида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 944,8 млрд сўмга бажарилиб, 103,5 фоизга ўсди. Йил якуни билан 1 трлн 274 млрд сўмга бажариб, ўсиш суратини 102,2 фоизга етказилди. 2021 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида ташкил этиладиган 11 та йирик янги лойиҳаларни ишга тушириш хисобига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ҳажмини 1 триллион 325,4 миллиард сўмга ўстириш режалаштирилган.

Туманда 14 та экспортёр корхона фаолият юритмоқда. Йилнинг ўтган даврида улар 11 млн 129 минг доллар қийматидаги саноат ва мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилди. Келгуси йил экспорт салоҳиятини янада ошириш учун янги лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Масалан, “Зонг Вей” масъулияти чекланган жамияти томонидан қум тош ва шағал ишлаб чиқариш лойиҳларини ишга тушириш хисобига 1 млн 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги лойиҳа тўлиқ амалга оширилди. Янгидан 10 та иш ўринлари яратилиб фаолияти тўлиқ йўлга қўйилди.
Шунингдек “Surxon Texnotak” МЧЖ ҚК томонидан лойиҳа қиймати 3 млн 270 минг АҚШ долларидаги “Лайлакхона” маҳалласи ҳудудидан шағал ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилди ва янгидан 10 та иш ўринлари яратилди.

Туманда жорий йилда 2 та янгидан хорижий корхоналар ташкил этилди.
Ушбу корхоналар Афғонистон ислом Республикаси билан “SHURCHI GREENHOUSES” МЧЖ томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш мақсадида замонавий иссиқхоналарни тагшкил этиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш борасида ишлар олиб борилмоқда ҳамда 1 гектар ер имайдонига иссиқхоналар қуриб, кўчат етиштириш ишлари олиб борилмоқда.
2021 йилда кичик бизнес субъектларини янгидан ташкил этиш ҳамда янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига чакана савдо айланмаси 1 трлн 10 миллион сўмга ўсиши кутилмоқда. Янги йилда қурилиши режалаштирилган 2 та кўп қавватли уй-жойлар ҳамда янги лойиҳалар қурилишини ишга тушириш, қурилиш ва пудрат ишлари ҳажмини 141,2 миллиард сўмга оширади.

Сессияда кичик саноат зоналарини ташкил этиш, хориж инвестициясини жалб қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни юксалтириш, аҳоли бандлигини таъминлаб, даромадини ошириш, таълим-тиббиёт каби ижтимоий соҳаларни ривожлантириш, миллий ҳунармандчилик ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда янги йилда бажарилиши кутилаётган ишлар ҳусусида ҳам атрофлича маълумот берилди. “Темир дафтар”га киритилган оилаларни камбағалликдан чиқариш, “Аёллар ва ёшлар” темир дафтарларига киритилганлар билан ишлашнинг бугунги ҳолати ва келгусидаги режалар тўғрисида фикр юритилди

Related Articles

Back to top button