Hodisalar

ЭЪЛОН!

Коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Наврўз умумхалқ сайллари, шунингдек, оммавий маросимлар, жумладан, улоқ-кўпкари, кураш ва бошқа одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар ўтказилиши вақтинча бекор қилинади.

Барча давлат, нодавлат ва хусусий таълим муассасаларида, жумладан боғча, мактаб, коллеж, лицей ва олий таълим муассасаларида санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ҳамда ўқувчи ва ўқитувчиларнинг соғлиғини ҳимоялаш мақсадида 2020 йилнинг 16 март кунидан бошлаб таътил эълон қилинади.

Барча давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан мажлис ҳамда бошқа тадбирлар ўтказиш вақтинчалик тўхтатилади.

Шу ўринда блогер ва журналистлар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан ёлғон ва текширилмаган хабарлар тарқатмасликларини сўраган ҳолда, ёлғон, асоссиз хабар тарқатган шахсларга нисбатан амалдаги қонунчилик доирасида жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирамиз!

Related Articles

Back to top button