Madaniyat

Туркистон вилояти туғилиш бўйича пешқадам

2020 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра Туркистон вилояти аҳолисининг сони 2 036 029 нафарга етди. Шу жумладан, шаҳар аҳолиси сони 412819 (20,3 фоиз), қишлоқ аҳолиси эса 1623210 (79,7 фоиз) одам. Ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда, одам сони 1,4 фоизга ошган.

Вилоятимиз республикада  туғилиш ва демографик ўсиш бўйича биринчи ўринда. Буни вилоят статистика департаментининг раҳбари А. Абилдабеков маълум қилди.

Бундан ташқари, 2020 йилнинг иккинчи чорагида вилоят бўйича бир ходимнинг ўртача иш ҳақи 168 301 тенгени ташкил этди.

“Энг кўп ойлик маошнинг ўртача миқдори Сўзоқ туманида (243324 тенге), энг кам иш ҳақи – Сариоғоч туманида – 137 498 тенге атрофида.

2020 йилнинг иккинчи чорагида энг кўп ойлик маош “Молия ва суғурта” соҳасига тааллуқли бўлиб, у 220355 тенгени ташкил қилди. Энг кам иш ҳақи эса “Кўчмас мулк билан боғлиқ тадбирлар” соҳасида, яъни 70121 тенге.

– Вилоятда озиқ-овқат маҳсулотларининг баҳоси 7,1 фоизга, ноозиқ овқат маҳсулотларининг баҳоси эса 3 фоизга, хизмат кўрсатиш ҳақи 5,5 фоизга қимматлашган, – деди департамент раҳбари.

Шунингдек, 2020 йилнинг январь-июнь ойларида Туркистон вилоятининг умумминтақавий маҳсулот ҳажми 770 миллиард тенгени ташкил этиб, аниқ ҳажм индекси бўйича республикада биринчи ўринни эгаллади.

Related Articles

Back to top button