O`zbekiston

11 ноябрни касаба уюшмалари ходимлари куни сифатида нишонлаш тўғрисидаги қонун қабул қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида депутатлар 11 ноябрни «Ўзбекистонда касаба уюшмалари ходимлари куни сифатида нишонлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қабул қилишди.

Депутатлар томонидан «Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бирданига уч ўқишда қабул қилинган. Мазкур қонун билан 11 ноябрь Ўзбекистонда касаба уюшмалари куни сифатида белгиланмоқда.

Энди қонун Сенатнинг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилиб, тасдиқлаш учун президентга юборилади.

Маълумот учун, бу каби байрамлар Австрия, АҚШ, Греция, Индонезия, Канада, Латвия, Сингапур, Франция, Хитой, Швейцария каби давлатларда, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон каби МДҲ давлатларида нишонланиб келинмоқда.

Related Articles

Back to top button