Бу қизиқ

Ўрмончилар ва уларнинг фарзандларига ҳам ўқишга киришда имтиёз берилармиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4850-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини 2020-2022 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 16-бандида белгиланган вазифага мувофиқ:

Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳудудлардаги ўрмон хўжаликларини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг тавсияномасига асосан ўрмончилар ва уларнинг фарзандлари учун олий таълим муассасаларининг тегишли йўналишларига давлат гранти (!) асосида белгиланган қабул квотасига қўшимча 20 фоиз ажратиш чоралари кўрилади.

Лойиҳа билан тўлиқ шу ерда танишинг ва фикр билдиринг: https://regulation.gov.uz/oz/document/23240

Related Articles

Back to top button