O`zbekiston

Ўзбекистонлик аёл Петербург метросидаги портлашда гумонланиб ҳибсга олинди

Россия суди Санкт-Петербургдаги портлашга алоқадорликда гумон қилинган ўзбекистонлик Шоҳиста Каримованинг ҳибсга олиниши ҳақида ҳукм чиқарди. Гумондор 3 июнга қадар қамоқда сақланади, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Терговчи Каримованинг ёнидан микросхема ва саноат детонаторлари, сумкасидан эса F1 гранатаси топилганини иддао қилмоқда. Адвокат Муса Абдулваҳобов буларнинг барини тинтув давомида қонунбузарликка йўл қўйган оператив ходимлар солиб қўйишганини билдирди.

«Терговчи детонаторни биологик излар қолиши учун аёлнинг сочларига суртган, детонаторни унинг баданига ишқалаган», — деди адвокат Муса Абдулваҳобов.

У шунингдек, ҳимояси остидаги аёл «ўта заковатли эмаслигини ва энг оғир ишда ишлашини», ҳеч қачон Санкт-Петербургда бўлмагани ва ҳудкуш Акбаржон Жалилов билан таниш бўлмаганини айтди. Аёл илгарироқ ҳибсга олинган Содиқ Ортиқов билан Москва вилоятининг Одинцово туманидаги «Лесное» кафесида ишлаган ва ўша кафеда яшаган. Адвокат ҳукм устидан шикоят қилмоқчи.

Dia.uz

Related Articles

Close