Kasbim-faxrim

РАСМИЙ БАЁНОТ

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти, Олтинсой тумани, “Гулистон” маҳалласида истиқомат қилувчи Ш.Нормуратованинг “Ичгани сувимиз йўқ! Экинларимизнинг барчаси қуриб кетди” сарлавҳаси остида йўллаган видео мурожаати туман прокуратураси томонидан мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганилган.

Аниқланишича, “Хазарбоғ-Оққапчиғай” каналлари Тўпаланг-Қоратоғ Ирригиация тизими бошқармаси ҳисобида бўлиб, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Денов, Олтинсой, Шўрчи, Қумқўрғон, Бандихон ва Бойсун туманларида 71 минг гектар, шундан Олтинсой туманида 15,6 минг гектар экин майдонларини суғориш учун сув билан таъминлашга мўлжалланган бўлиб, ушбу каналнинг асосий сув таъминоти манбаи “Тўпаланг” сув омбори ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5.03.2019 йилдаги “Ислом тараққиёти банки гуруҳи ва араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан шерикликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4224-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2019 йилдаги 428-сонли Қарорига 1-илова Ислом тараққиёт банки гуруҳи (ИТБ) ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари (АМГ) билан ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича Ҳаракатлар режаси (“Йўл харитаси”)да Сурхондарё вилоятида Хазарбоғ-Оққапчиғай каналлари тизимини реконструкция қилиш (31,7 млн. доллар) белгиланган.

Шунга кўра, жорий йилнинг 22 августидан 12 сентябрига қадар “Хазарбоғ-Оққапчиғай” канали тизимида таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги муносабати билан юқоридаги туманларга сув таъминотида вақтинча узилиш кузатилган.

Шунингдек, Тўпаланг-Қоратоғ Ирригиация тизимига қарашли “Хазарбоғ-Оққапчиғай” каналининг фаолияти жорий йилнинг 12 сентябридан қайта тикланиб, тумандаги мавжуд қишлоқ ҳўжалиги майдонларига ҳамда аҳолини томорқа майдонларига сув етказиб берилган.

Маълумот ўрнида, туманга етказиб берилаётган сувнинг миқдори белгиланланган меъёрдан кам бўлганлиги сабабли, ҳудудлар орасида сув ҳўжалиги бўлими томонидан белгиланган навбат асосида сув етказиб берилмоқда.

Видеомурожаатда айтиб ўтилган Олтинсой туманидаги “Гулистон” маҳалласи ҳудудига “Пўстин” ариғи орқали туман Сув хўжалиги Ирригация бўлими томонидан 700 л/сек миқдорда сув етказиб берилмоқда.

Related Articles

Back to top button