Бу қизиқ

Ҳурматли тадбиркорлар !

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат Рақобат қўмитасининг 2018 йил 25 майдаги 25-қ ва 01/15-10/12-сон қарори билан тасдиқланган ҳамда Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган “Ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ, ижро ҳужжатларига асосан мол-мулкни сотиш бўйича савдо ташкилотлари ўртасида танлов ўтказиш белгиланган.

Бунда, савдо ташкилотларини аниқлаш ташкил этилган танлов комиссияси асосида амалга оширилади.

Танловда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган, турғун савдо шаҳобчаси мавжуд юридик шахслар қатнашишлари мумкин.

Комиссия танлов бошланишидан камида 30 кун олдин оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет тармоғида танлов ўтказиш тўғрисида эълон берилиши кўрсатилган.

Танлов Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилоят бошқармасида 2020 йил 07-08 октябрь кунлари ўтказилади.

Савдо ташкилотлардан аризаларни қабул қилиш 2020 йил 01 октябрь  кунигача амалга оширилади.

Танлов ғолибларини аниқлаш икки босқичда амалга оширилади.

Танлов ҳақида батафсил маълумот Бюронинг Сурхондарё вилоят бошқармасидан олиш мумкин.

Маълумот учун : Бюронинг вилоят бошқармасини (0376) 227-32-27 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Related Articles

Back to top button