O`zbekiston

СУРХОНДАРЁДА АМАЛИЙ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 сентябрдаги «Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш» инвестиция лойиҳалар амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4840-сон қарори ижросини ўз вақтида сўзсиз таъминлаш мақсадида, «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларга ажратилган шаҳар ва туманларда босқичма-босқич ўрнатилаётган электрон газ ҳисоблагичлар бўйича “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали томонидан жорий йилда 41950 дона 2021 йил 1 август кунига қадар 65833 дона эиктрон газ ҳисоблагичлар ўрнатиш режалаштирилган.

Ўзбекистонда замон талабларига мувофиқ газ таъминоти тизимида газдан оқилона ва хавфсиз фойдаланишнинг энг илғор технологияларни жорий этиш амалга оширилмоқда. Янги технология аҳоли хонадонларидаги мавжуд газ ҳисоблагичларни янги замонавий «ақлли» электрон газ ҳисоблагичларга алмаштиришни кўзда тутади.

Бу борада бугун “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали ходимлари иштирокида замонавий “ақлли” газ ҳисоблагичларни ўрнатиш ва тизим имкониятларидан самарали фойдаланиш жараёнларига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди. Унда “Технопарк” МЧЖ вакиллари, “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали мутахассислари, шаҳар ва туман газ бўлимлари инспектор ҳамда метрологлари иштирок этишди.

Жорий йилда замонавий ҳисоблагичларни ўрнатиш тармоқ жадвали ишлаб чиқилган бўлиб, бунда биринчи навбатда электр энергиясини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилган аҳоли хонадонлари ҳудудларида ўрнатилиши ҳисобга олинган. Мазкур ишларни жорий этиш мақсадида вилоят ва шаҳар, туман газ таъминоти филиаллари штаблари ташкил этилиб, штабларнинг аниқ вазифалари белгилаб берилган.

Айниқса, ҳисоблагичларни ўрнатиш жараёнларига бағишланган слайд кўринишидаги маълумотлар тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. 

Related Articles

Back to top button