Madaniyat

Фуқаролик судининг қарорига кўра Қизириқ туманидаги тадбиркорнинг қонуний қурилишлари бузилиши мумкин

Қизириқ туманида яшовчи Аллаяров Чори 2017 йил 13 ноябр куни Қизириқ туман нотариал идораси орқали Худойназаров Шермуҳаммад Шерниязовичдан ҳадя шартномасига асосан Қизириқ тумани “Зарбдор” маҳалласидаги “Шеробод-Сурхон” автомобил йўли ёқасидаги 2 қаватли, ер участкасининг умумий ер майдони 134,03 бўлган ва фойдаланиш майдони 212,78 кв метр бўлган кўчмас мулкни олган.

Ушбу кўчмас мулк бўлган савдо дўкони ва ошхона биносини Сурхондарё вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Қизириқ тумани филиали орқали давлат рўйхатидан ўтказилиб, бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида SU 0052699 рақамли гувоҳнома ва Ер участкасига  эгалик ыилиш тўғрисида SU 0048059 рақамли гувоҳнома ҳам олган.

Аллаяров Чори ушбу дўконлари ва ошхона биносини бузиб, қайта замонавий 2 қаватли бино қуриш учун туман Қурилиш бўлимига мурожаат этди. Унга Сурхондарё вилоят Қизириқ тумани қурилиш бўлими бошлиғи Й.Тошқулов 2019 йил 19 апрелда 12-сонли рухсатнома билан савдо дўкони ва ошхона биносини бузиб қайта қуриш бўйича рухсат берди.

Шу ҳужжатга асосан Сурхондарё вилоят қурилиш бош бошқармаси Қизириқ туман “Зарбдор” маҳалласи ҳудудида жойлашган савдо ва ошхона шахобчасини қайта қуриш учун 575/2019-сонли меъморий-режалаштириш топшириғи берди.

Сурхондарё вилоят қурилиш бош бошқармаси ўзининг 12 июл 2019 йилдаги 25-сонли йиғилиш баёнининг 1-бандига кўра Қизириқ тумани “Зарбдор” МФЙ ҳудудида жойлашган 2 қаватли савдо ва ошхона шохобчаларининг “Саноат-Сув-бино-Лойиҳа” МЧЖ томонидан тайёрланган лойиҳа таклифи кўриб чиқиб келишилган.

Лекин шу ернинг бир қисмини  Қизириқ тумани ҳокимининг 2019 йил 13 майдаги Қ-2963-сонли қарори билан Қизириқ тумани “Оқжар” маҳалласида яшовчи Худойназаров Исмоил Шерниёз ўғлига ажратиб берди.

Қизириқ туман ҳокимининг 2019 йил 13 майдаги Қ-2963-сонли қарорида юқоридаги ҳукумат қарорларига умуман амал қилинмаган.

Қизириқ туман ҳокимининг 2019 йил 13 майдаги Қ-2963-сонли қарорида юқоридаги ҳукумат қарорларига умуман амал қилинмаган. Фақатгина Қизириқ тумани  “Оқжар” маҳалласида яшовчи Худойназаров Исмоил Шерниёз ўғлига ер ажратиш учун фақат Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar kelajagimiz”давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5466-сонли қарори кўрсатиб ўтилган, аслида  Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрдаги “«Yoshlar — kelajagimiz» давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 962-сонли қарори билан тасдиқланган  “«Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастури доирасида давлат-хусусий шериклик шартларида «Yosh tadbirkorlar» коворкинг марказлари ва «Yoshlar mehnat guzari» комплексларини қуриш ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида” ги низомда кўрсатиб ўтилган талабларга асосан ер ажратилиши лозим эди.
Аслида,  «Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастури доирасида давлат-хусусий шериклик шартларида «Yosh tadbirkorlar» коворкинг марказлари ва «Yoshlar mehnat guzari» комплексларини қуриш мақсад қилиган ва унда “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” биноси қуриш назарда тутилмаган.

Қизириқ туман Адлия бўлими бошлиғи Б.Чоршанбиев 2019 йил 12 сентябр куни Қизириқ туман ҳокимига “Аниқланган ҳуқуқбузарлиларга йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитиларни бартараф этиш тўғрисида” тақдимнома киритган. Ушбу тақдимномада Қизириқ туман Адлия бўлими томонидан “Зарбдор” маҳалласида яшовчи фуқаро Худойназаров Исмоил Шерниёз ўғлининг Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига йўллаган мурожаати жойида ўрганилиб чиқилиши натижасига кўра ёзилган.

Тақдимномада  туман ҳокимлиги ҳамда «Yoshlar — kelajagimiz» жамғармаси Қизириқ туман филиали томонидан Худойназаров Исмоил Шерниёз ўғлига савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси қуриш юзасидан мурожаат қилмаганлиги ва давлат дастурига киритилмаганлиги маълум қилинган. Фуқаро Худойназаров Исмоил Шерниёз ўғлига савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси учун 0,02 га ер майдони ажратишда Низом талаблари қўпол равишда қонун бузилиш ҳолатига йўл қўйилганлиги кўрсатилган.

Бундан ташқари тақдимномада ушбу ер майдони “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион орқали амалга оширилиши лозимлиги қайд этилган.

Қизириқ туман Адлия бўлими бошлиғи тақдимномасида фуқаро Худойназаров Исмоил Шерниёз ўғлига савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси учун “Зарбдор” маҳалласидан ўтувчи 4Р-103 “Шеробод-Сурхон” автомобил йўли ёқасида жойлашган 0,02 га ер майдони ажратиш ҳақидаги туман ҳокимининг 2019 йил 23 майдаги Қ-2963-сонли қарорининг бекор қилиниши сўралган. 

Фуқаро  Худойназаров Исмоил Шерниёз ўғлига савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси учун “Зарбдор” маҳалласидан ўтувчи 4Р-103 “Шеробод-Сурхон” автомобил йўли ёқасида жойлашган 0,02 га ер майдони жисмоний ва юридик шахсларга бериш масаласи “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион орқали амалга оширилиши лозимлиги қайд этилган.

Лекин Қизириқ туман қурилиш бўлими бошлиғи 2020 йил 4 феврал куни аризаси Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ЯТТ “Аллаяров Чори Намозович”нинг манфаатини кўзлаб жавобгар Қизириқ туман ҳокимиятига нисбатан туман ҳокимининг 2019 йил 13 майдаги Қ-2963-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган маъмурий ишда амалда вилоят ва туман қурилиш соҳаси органларидан берган ҳужжатлар мавжуд бўлишига қарамасдан бутунлай бошқа кўрсатув берди ва гуёки Ч.Аллаяров ўзига тегишли бўлмаган ер майдонини эгаллаб олиб қурилиш қурганлиги ҳақида нотўғри кўрсатма берган.

Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий тартиб-тамойиллар тўғрисида”ги қонунининг 11-моддасига кўра Маъмурий иш юритиш давомида юзага келадиган, қонун ҳужжатларининг бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлари ва ноаниқликлари манфаатдор шахслар ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу манфаатдор шахслар фойдасига талқин қилинади.

Аллаяров Чори Қизириқ тумани қурилиш бўлимидан рухсатнома олиб, Сурхондарё вилоят қурилиш бошқармаси ва лойиҳа ҳужжатлари асосида умумий майдони 134 метр кв бўлган 2 қаватли Савдо ва ошхона биноларининг биринчи қаватини қуриб битказди. Лекин энди менинг ушбу дўконини бузиш учун  фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судига Худойназаров Исмоил Шерниёз ўғли даъво ариза киритди ва иш 2019 йил 18 октябрда кўриб чиқилиб даъвогарнинг даъвоси қаноатлантирилди.

Шуниси қизиқки, ФИБ Термиз туманлараро суди ҳам, ФИБ Сурхондарё вилоят суди ҳам Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий тартиб-тамойиллар тўғрисида”ги қонуни бўйича ҳал этмади ва  Аллаяров Чори тақдим этган далилий ашёларни инобатга олмади.

Шундан сўнг Аллаяров Чори Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига 11.07.2020 йилда шикоят қилди ва 2020 йил 16 июл куни Сурхондарё вилоят Қурилиш бошқармаси томонидан ўрганилиб Қурилиш вазирлигига юборилган жавоб хати нусхаси унга ҳам юборилди

Жавоб хатида шундай дейилган:

Ўрганиш жараёнида, Қизирик туман Давлат нотариал идорасининг 2017 йил 13 ноябрдаги 5961-сонли кадя шартномасига асосан фукаро Аллаёров Чорига тегишли булган туманнинг “Зарбдор” махалласи худудида жойлашган “Савдо дукони ва ошхона биноси”ни кайта ихтисослаштириш ва реконструкция килиш учун Қизирик туман Қурилиш булими томонидан 2019 йил 19 апрелдаги 12-сонли рухсатнома берилган хамда мазкур рухсатномага асосан фуқаро томонидан 2019 йил 28 майдаги 575/2019-сонли меъморий режалаштириш топшириғи олинган.

Мазкур бинони реконструкция қилиш буйича лойиҳа-таклифи ишлаб чикилган ва Архитектура-шаҳарсозлик Кенгашида 2019 йил 12 июлдаги 25-сонли баённома билан келишилган ва барча шаҳарсозлик хужжатлари ишлаб чикилиб, тегишли ташкилотлар билан келишилган хамда курилиш ишлари бошлаб юборилган.

Аммо фукаро И.Худойназаровга Қизирик туман хокимининг 2019 йил 13 майдаги Қ-2963-сонли карори билан “Савдо ва маиший хизмат курсатиш биноси” қуриш учун ажратиб берилган 0,02 га ер майдонини ажратиш жараёнида фуқаро Ч.Аллаёровга тегишли булган ер майдони инобатга олинмаган ҳолда ажратиб берилган ва шу билан бирга фуқаро И.Худойназаровга ажратилган ер майдонининг бир қисми фуқаро Ч.Аллаёровга тегишли ер майдони хисобланади.

Бундан ташкари ушбу масала юзасидан кўрилган суд ишларида фукаро И.Худойназаров фойдасига ҳал килув карорлари кабул килинган.

Юкоридагиларни инобатга олган ҳолда, фукаро Ч.Аллаёровга аппеляция тартибида юқори турувчи суд органларига мурожаат қилиши тўғрисида тушунтирилди.

Ушбу ҳужжатнинг электрон  нусхасини Аллаяров Чори ҳам олди, аммо карантин туфайли Термиз шаҳрига бориб топшира олмади. Ушбу ҳужжатдан кўриниб турибдики, фукаро И.Худойназаровга Қизирик туман хокимининг 2019 йил 13 майдаги Қ-2963-сонли карори билан “Савдо ва маиший хизмат курсатиш биноси” қуриш учун ажратиб берилган 0,02 га ер майдонини ажратиш жараёнида фуқаро Ч.Аллаёровга тегишли булган ер майдони инобатга олинмаган ҳолда ажратиб берилган ва шу билан бирга фуқаро И.Худойназаровга ажратилган ер майдонининг бир қисми Аллаяров Чорига тегишлидир.

Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2019 йил 18 октябрдаги жавобгарлар Аллаяров Чори Намозович, Аллаяров Фахриддин Номозович ва Дониёров Ахмад Номозовичларга нисбатан ер майдонини жавобгарларадан мажбурий тартибда олиш ва ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни ўз ҳисобидан буздириш ҳақидаги ҳал қилув қарорини ижро этиш учун Мажбурий ижро бюроси Қизириқ тумани бўлими шу йил 3 сентябр куни Ч.Аллаёровга хат юборди.

Шундай қилиб Ч.Аллаёров ўзига тегишли бўлган ер майдонида қураётган ва битай деб қолган иморатлари бузилиш арафасида турибди.

Қизиқ, низоли ер майдони Аллаёров Чорига тегишли эканлиги ва у амалдаги қонунларни бузмасдан янги дўконларини қураётганлиги маълум бўлди, лекин суднинг ҳал қилув қарори ўз кучида турибди ва шу қарорга кўра унинг битай деб қолган иморатлари бузилиб кетса, унинг ҳаражатларини ким тўлайди?

Албатта, ФИБ Термиз туманлараро суди тўламайди, чунки шу пайтгача суднинг адолатсиз қабул қилган қарори туфайли бузилган дўконлар учун суд етказилган зарарни тўламаган. Фақат тадбиркорга жабр бўлади, чунки “де-юре” бўйича (қонуний, расмий) тадбиркор ҳимоя қилинса ҳам, “де факто” бўйича (амалда, ҳақиқатда) бундай ҳолатда фақат тадбиркор зарар кўрган.

Ҳали тадбиркор Ч.Аллаяровга тегишли ер майдонида қурилаётган дўкон биноси бузилгани йўқ, охири нима билан тугаши номаълум. Низоли воқеа нима билан тугаганлигини албатта хабар берамиз.

ОЛОВЖОН

Related Articles

Close