Маданият

РАСМИЙ ИЗОҲ

Ассалому алайкум!

Ҳурматли “Facebook”кузатувчилари мазкур холат МИБ Сурхондарё виллоят бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди ва асоссиз хабар эканлигини маълум қилмоқчимиз.

Бюронинг Термиз шаҳар бўлими иш юритувига ФИБ Термиз туманлараро судининг 15.01.2020 йилдаги қарздорлар “Шерзод Узум” МЧЖ, “Термиз Махсус Монтаж Қурилиш” МЧЖдан ундирувчи АТ “Асака банк” Сурхондарё вилоят филиали фойдасига 368 миллион 691 минг сўм кредит қарз ундириш,ундирувни Менгзияев Жамшид Баходировичга тегишли бўлган Термиз шаҳар “Сўфи Оллоёр (Ч.Сафаров) кўчаси, 34-м-манзилгохда жойлашган умумий ер майдони 1682,0 кв.м.дан иборат икки қаватли жинлаш цехи биносига қаратиш ҳақидаги ижро хужжати 17.01.2020 йилда келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан ихтиёрий бажариш учун қарздорга қарор нусҳаси топширилган ва 28.01.2020 йилда давлат ижрочилари томонидан гаров мулки хатланган ва мол-мулк қарздор вакили Ш.Саттаровлар иштирокида кўздан кечириш далолатномаси расмийлаштирилиб хатланган мулк эгаси Менгзияев Жамшид Баходировичнинг ишончли вакили Қиличев Ўктамга тил хат асосида вақтинча сақлаш учун топширилган ва суд томонидан мол-мулк баҳоланган нарх 425 000 000 сўмга бошланғич баҳоси белгиланган ва қарздорлар “Шерзод Узум” МЧЖ,  “Термиз Махсус Монтаж Қурилиш” МЧЖ, Менгзияев Жамшид Баходировичларга 19.03.2020 йилда қарздорликни 10 кунлик муддатда тўлаб бериш юзасидан огоҳлантириш хатлари юборилган.

ФИБ Термиз туманлараро судининг 2020 йил 14 февраль кунидаги ажримига асосан ижро ҳужжати мазмунан  кўрилгунга қадар кечиктирилган.

ФИБ Термиз туманлараро судининг 05.03.2020 йилдаги хатига асосан ижрони давом этириш ҳақида хат келиб тушган.

Шундан сўнг такроран давлат ижрочиси томонидан 05.03.2020 йилда гаровга қўйилган мол-мулкни электрон онлайин аукцион савдосига чиқарилиши тўғрисида қарздорларга почта алоқа бўлими орқали огоҳлантириш хатлари юборилиб, 09.03.2020 йилдаги давлат ижрочиси томонидан мол-мулкни электрон онлайн аукционга чиқариш хақида қарор қабул қилиниб “Термиз Махсус Монтаж Қурилиш” МЧЖнинг рахбари Ш.Саттаровга топширилган гаров мулки E-Ijro auksion савдосига 10.03.2020 йилда савдога чиқарилган.

Термиз шаҳар маъмурий суднинг 27.03.2020 йилдаги ажримига асосан аукцион савдоси ижро харакатлари вақтинча тўхтатилган шу сабабли аукцион тўхтатиш ҳақида хабарнома юборилган. Термиз шаҳар маъмурий судининг
28.05.2020 йилда ҳал қилув қарорига асосан тўхтатиш ҳақидаги ажрими бекор қилиниб, такроран бўлим томонидан 05.06.2020 йилда аукцион савдолари давом эттирилиб, 25.06.2020 йилда гаров мулки фуқаро Ш.Умиров томонидан 382 миллион 500 минг сўмга сотиб олинган.

Бироқ,Сурхондарё вилоят маъмурийсудининг 25.06.2020 йилдаги апеллация инстанциясини қарорига асосан аукцион савдоси вақтинча тўхтатиш ҳақидагиажрими савдо бошлангандан сўнг МИБ Термиз шаҳар бўлимига тақдим этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2017 йилдаги
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПК-3149-қарорининг 9-бобо, 57-бандида ижро иши юритиш тўхтатилганда, агар ижро ҳаракатларини тўхтатиш ҳақидаги давлат ижрочисининг билдиришномаси ёки суд қарори ёхуд ижро ҳужжатини берган бошқа органнинг қарори операторга электрон онлайн-аукцион ўтказиш бошлангунга қадар ёки у ўтказилмаган деб топилгандан сўнг келиб тушган тақдирда электрон онлайн-аукционни ташкил этиш тартиб-таомиллари тўхтатилиши мумкинлиги ва 60-бандида эса аукционни ўтказиш пайтида ижро иши юритишни тўхтатиш, тугатиш ва тамомлаш ҳақидаги билдиришнома операторга келиб тушганлиги муносабати билан юзага келган ва аукцион объекти билан боғлиқ бўлган масалалар ва низолар суд томонидан аукцион ғолибининг қонуний манфаатларини ҳамда электрон онлайн-аукционда олди-сотди шартномаси тузилганлигини инобатга олган ҳолда кўриб чиқилиши кўрсатиб ўтилган.

Вахоланки, аукцион ўша куни соат 9 00 бошланиб, 1049да аукциондаги мулк сотилиб, аукцион якунланган ва аукцион бошланган вақтидан савдони тўхтатиш имкони мавжуд эмас.

Сурхонларё вилоят маъмурий судининг 27.08.2020 йилдаги апеллация инстанциясини қарорига асосан аризачи Менгзияев Жамшид Баходирович судга шикоят ариза билан мурожаат қилиб, шикоят аризасида Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими давлат ижрочисининг 09.03.2020 йилдаги Қарорини хақиқий эмас деб топишни сўраган ва Суд томонидан мазкур аризада кўрсатилган важларни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиниб ижро этиш учун бўлимга 02.09.2020 йилда тақдим этилган.

Шундан сўнг, давлат ижрочиси томонидан сотувдан тушган пул маблағлари 02.09.2020йилда ундирувчи АТ “Асакабанк” Сурхондарё вилоят филиалига ўтказилган ва сотилган кўчмас мулк аукцион ғолиби Ш.Умуровга 03.09.2020 йилда топширилиб, ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддасига асосан амалда ижроси таъминланиб ижро иши юритувидан тамомланган.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button