Маданият

Термиз туманида алимент тўламаган оталар 15 суткага қамалди

Суд қарори билан белгиланган алимент пулларини ўз вақтида тўламаслик маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши мумкин.

Мажбурий ижро бюроси Термиз тумани бўлими томонидан алимент пулларини ўз вақтида тўламаган 2 нафар оталарга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, қонуний кўриб чиқишлик учун туман маъмурий судига юборилди.

Бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида Илҳом Хуррамов бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 7 миллион сўм, Сирожиддин Якубов эса икки нафар фарзандлари учун 17 миллион 400 минг сўм алимент пулларини ўз вақтида тўламаганликларини тан олишди.

Шундан сўнг, туман маъмурий судининг қарори билан Илҳом Хуррамов  ва Сирожиддин Якубовларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ушбу белгиланган маъмурий қамоқ жазосидан ўзларига тегишли хулоса чиқармасдан, икки ой давомида фарзандлари олдидаги алимент қарзларини тўламаса, жиноий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиб, янада жиддийроқ жазо олишига тўғри келади.

 

Шерзод Мамадалиев, Мажбурий ижро бюроси Термиз туман бўлими давлат ижрочиси

Related Articles

Close