Madaniyat

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Термиз тумани ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда жорий йил 06 сентябрь куни эълон қилинган “Нон цехи очиб ногиронларни иш билан таъминламоқчимиз. Ҳокимият ёрдам берса бас” сарлавҳали мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур мурожаатда Термиз тумани “Учқизил” маҳалласи Истиқлол кўчасида кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган оилалар учун қурилган уй-жойлар ёнида жойлашган бўш ер майдонида нон ишлаб чиқариш цехи ташкил этиш учун ажратиб бериш сўралган.

Ушбу мурожаат туман ҳокимлиги, Термиз туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ва “Ермулккадастр” ДК туман филаили ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида мурожаат Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро Мухторова Нигина томонидан тасвирга олиниб йўлланган бўлиб, фуқаро ишчи гуруҳ томонидан қилинган қўнғироқларга жавоб бермади. Фуқаро Мухторова Нигинага бундан аввалги Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси орқали йўллаган мурожаати жавоб хатида ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-тамойилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли қарорига асосан бўш ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ва доимий фойдаланишга бериш учун фақатгина “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасидан ютиб олиши мумкинлиги маълум қилинган.

Шунингдек Ўзбекистон ногиронлар жамияти Сурхондарё вилояти бўлими раиси билан телефон орқали боғланилганда ногиронлар жамиятининг вилоят бўлими томонидан нон ишлаб чиқариш цехини ташкил этиш режалаштирилмаганлигини маълум қилди.

Видеотасвирда акс эттирилган жой ҳозирги кунда чиқиндилардан тозаланган бўлиб, видеода кўрсатилган чиқиндилар уюми аввал тасвирга олинган. Видеомурожаатда нон сотиб олиш учун узоқ дўконларга бориб келишга қийналаётганлигини маълум қилган Мусурмонқулов Умиднинг яшаш уйига борилганда фуқаро уйида эмаслиги, ушбу уйдан 30 метрлик масофада озиқ-овқат савдоси билан шуғулланувчи мини-маркет мавжуд бўлиб, ушбу мини-маркетда нон ва нон маҳсулотлари сотуви доимий йўлга қўйилганлиги маълум бўлди.

Related Articles

Back to top button