Kasbim-faxrim

Сурхондарёда 226 та мактабгача таълим ташкилоти бугундан ўз фаолиятини қайта тиклади

Сурхондарё вилоятида 721 та мактабгача таълим ташкилоти мавжуд.

Уларнинг 359 таси давлат, 94 таси давлат хусусий шерикчилиги асосидаги, 10 таси хусусий, 258 таси оилавий шаклдаги муассасалардир.

Жорий йилнинг 7 сентябридан 55 та давлат хусусий шерикчилигидаги, 4 та хусусий ҳамда 167 та оилавий шаклдаги мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлаб, уларга 4753 нафар болажонлар қамраб олинди.

Маълумот ўрнида: Вилоятда давлат мактабгача таълим ташкилотларининг (ундаги 5-6-7 ёш тоифасидаги болалар тарбияланаётган гуруҳлар) очилиши 14 сентябрдан бошлаб босқичма-босқич амалга оширилиши белгиланган.

Related Articles

Back to top button