Hodisalar

Кредит қарздорлиги учун савдо дўкони сотувга чиқарилди

Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг ижро варақасига асосан Термиз шаҳрида фаолият юритиб келаётган “Термиз Акбар барака” ҳусусий корхонаси ва “Термиз агро-хизматчи” масъуляти чекланган жамияти ҳисобидан жами 1 миллиард 56 миллион 961 минг сўм кредит қарздорлигини ундириш белгиланган эди.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Мажбурий ижро бюросининг Термиз шаҳар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида» ги Қонуннинг тегишли моддаларига асосан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздорларга ихтиёрий муддат белгилаб берилди.

Бироқ, қарздор жамият рахбарлари ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий муддатда бажармаганлиги сабабли қарздорларга тегишли бўлган омборхона ва хўжалик биноси  ҳамда савдо дўкони бинолари давлат ижрочиси томонидан хатловга олинди.

Шундан сўнг, хатловга олинган кўчмас мулклар мутахассис ёрдамида баҳоланиб, онлайн аукцион савдоларига чиқарилди.

Натижада, «E-IJRO AUKSION» ягона электрон онлайн-аукцион савдосида омборхона ва хўжалик биноси 612 миллион сўмга сотилди.

Шунингдек, қарздорга тегишли бўлган 750 миллион сўмга баҳоланган савдо дўкони  бўлиб ўтган аукцион савдоларида харидор топилмаганлиги сабабли, белгиланган тартибда кредит қарздорлигини қоплаш мақсадида ундирувчи банкга таклиф қилинди ва банк балансига ўтқиздириб берилди.

Бюронинг Термиз шаҳар бўлими томонидан қарздорга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилиниб, ортиқча пул маблағлари эса қарздорга қайтарилди ва ижро ҳужжати белгиланган тартибда тугатилди.

Дадахон Назаров,

Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими давлат ижрочиси

 

Related Articles

Back to top button