Bu qiziq

Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни тиклаш бўйича амалий ҳаракатлар режаси тасдиқланди

“2020-2021 йилларда иқтисодий ўсишни тиклаш ва иқтисодиёт тармоқлари ҳамда соҳаларида тизимли таркибий ислоҳотларни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (526-сон, 29.08.2020 й.) қабул қилинди.

Қарор билан 2020-2021 йилларда Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни тиклаш ва тизимли таркибий ўзгаришларни давом эттириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси тасдиқланди.

Амалий ҳаракатлар режаси 2 босқичда амалга оширилади:

1-босқич – 2020 йил охиригача бўлган даврни ўз ичига олиб, тегишли чора-тадбирларнинг бажарилиши натижасида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш кўрсаткичи 102,2 фоиз (дастлабки прогноз 105,5 %)ни ташкил этиши кутилмоқда.

2-босқич – 2021 йилда амалга оширилиб, 5–5,5 фоиз барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлайдиган, 2020-2021 йиллар давомида коронавирус пандемиясининг оқибатларини мослаштириш билан тизимли ислоҳотларни давом эттиришга қаратилган чораларни ўз ичига олади.

Амалий ҳаракатлар режасига мувофиқ, 2020 йил охиригача банк секторида кўриладиган асосий чора-тадбирлар, жумладан, қуйидагилардан иборат:

мажбурий захиралаш шартларини қайта кўриб чиқиш орқали тижорат бакнларига 2,2 трлн сўм қўшимча ликвидлик бериш;

коронавирус пандемиясидан зарар кўрган корхоналарни 2020 йил 2-ярмида 17 трлн сўм миқдорида айланма маблағлар билан таъминлаш.

Аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасидаги чора-тадбирлар доирасида 2020 йил якунига қадар, жумладан:

“Ягона миллий меҳнат тизими” орқали 265,2 минг нафар ишсизлар бўш иш ўринларига жойлаштирилади;

301 минг киши жамоат ишларига жалб қилинади;

Related Articles

Back to top button