Hodisalar

РАСМИЙ БАЁНОТ

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Уддабурон тадбиркор оила уста мардикорларни ҳалол топган иш ҳақларини бермай, алдаб, тўлашда бош тортмоқда” номли сарлавҳаси остида тарқалган хабарлар Сариосиё тумани прокуратураси томонидан ўрганилди.

Ўрганишда, 2019 йилнинг июль ойида Шўрчи тумани, “Олийхиммат” маҳалласида яшовчи фуқаро Янгибоев Бахром ва Сариосиё туманида жойлашган “Узун-Меъмор” хусусий корхонаси раҳбари А.Абдурасулов ўртасида ўзаро оғизаки меҳнат шартномаси тузилганлиги, шартнома шартларига кўра, фуқаро Б.Янгибоев хусусий корхонага қуриб бериш учун топширилган Сариосиё тумани, Шарғун шаҳарчаси, 8-мактабгача таълим ташкилотида ва Сариосиё тумани “Бўйрапўшт” маҳалласида жойлашган кўп қаватли уй-жой қурилиши ишларини олиб борганлиги ва “Узун-Меъмор” хусусий корхонаси раҳбари А.Абдурасулов томонидан бажарилган ишлар учун фуқаро Б.Янгибоевга иш ҳақларининг бир қисми, яъни 17 млн. 700 минг сўм пул маблағлари тўлаб берилганлиги, қолган 7 млн. сўм иш ҳақи тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Туман прокуратураси кўмаги билан фуқаро Б.Янгибоевга
“Узун-Меъмор” хусусий корхонаси раҳбари А.Абдурасуловдан 7 млн. сўм миқдорид

Related Articles

Back to top button