Madaniyat

Сурхондарё вилоятида чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни янада ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар

2020 йилнинг 1 июль ҳолатига  кўра, вилоятда барча тоифада  903 минг 363 бош қорамол, 2 миллион 345 минг 317 бош майда шохли мол, 4 миллион 356 минг бош парранда парвариш қилинмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 85 минг 936 тонна гўшт, 404 минг 624 тонна сут, 404 минг 1060 тонна балиқ, 222 миллион 169 минг дона тухум ишлаб чиқарилди.

Вилоятда 301 та қорамолчилик, 508 та қўйчилик, 50 та паррандачилик ҳамда 296 та балиқчилик йўналишларидаги хўжаликлар фаолият юритиб келмоқда.

Жорий йилда вилоятда қорамолларни бўрдоқи боқишга ихтисослаштирилган 14 та ҳамда сут йўналишидаги қорамолларни боқишга ихтисослаштирилган 21 та замонавий комплексларни ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Шу кунгача замонавий комплексларнинг 10 таси қуриб битказилди.

Related Articles

Back to top button