Bu qiziq

Ўзбекистонда ишчиларнинг 42-43 фоизи 1 млндан кам маош олади

Молия вазирлиги 2020 йил 1-ярим йиллиги учун «Давлат бюджети шарҳи»ни тақдим этди. Унда аҳоли маошлари динамикаси ҳам ўрин олган. 
Ушбу динамика жадвалини қуйида келтирамиз.
Кўриш мумкинки, маош оладиган аҳолининг 42-43 фоизи ойига бир миллион даромад билан қаноатланади. 1 млндан 2млн сўмгача оладиганлар 25-26 фоизни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, давлат бюджети тушумлари хусусида ҳам маълумот берилди. Унга кўра, тушумларнинг 79 фоизи, яъни 45.9 трлн сўм солиқлар орқали шаклланган. 17 фоиз (9.9 трлн) эса божхона даромадлари. Қолгани бошқа даромадлар эвазига шакллантирилган.

Related Articles

Back to top button