O`zbekiston

“Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури амалда

Жорий йилнинг биринчи ярмида дастур доирасида қонунчиликда тақиқланмаган йўналишлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг

1000 баробаридан юқори бўлган қиймати 48,4 млрд.сўмлик 13 та лойиҳалар истиқболли деб баҳоланиб, уларга 28,7 млрд.сўмлик кредит маблағлари ажратилиши таъминланиши белгиланди.

Бу лойиҳалар Тошкент вилояти (5 та), Навоий вилояти (4 та), Қашқадарё вилояти (3 та) ҳамда Тошкент шаҳри (1 та) амалга оширилиши кўзда тутилди.

Лойиҳаларнинг 6 таси ёки 46,1 фоизига Агробанк акционерлик тижорат банклари томонидан кредит маблағлари тақдим этилган кўрсатилди.

Ушбу лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида жойларда

1 374 та янги иш ўринларини ташкил этиш имконияти яратилди. Тикувчилик йўналишида фаолият юритилиши мақсадида ташкил этиладиган 4 та лойиҳада 700 дан ортиқ хотин-қизларнинг бандлигини таъминланади.

Дастур доирасидаги 1000 баробаридан юқори бўлган лойиҳаларнинг истиқболлигини танлаб олиш ва уларга кредит маблағлари ажратилишида:

биринчидан, кам таъминланган оилаларни қамраб олган ҳолда уларнинг даромад топишига қаратилган фаолият йўналишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилганлиги;

иккинчидан, “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида белгиланган фаолият турларига мос келиши;

учинчидан, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишинига таъсир даражасининг юқорилиги;

тўртинчидан, ҳудудларда камбағалликни қисқартиришда ҳиссаси юқори бўлган лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилишига алоҳида эътибор қаратилди.

2020 йилнинг қолган даврида дастур ижросининг натижадорлигини таъминлаш ва бу орқали ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини яхшилаш, янги иш ўринларини ташкил этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Молия вазирлиги Ахборот хизмати

Related Articles

Back to top button