Jahon

Ҳиндистон: вирус билан касалланишлар сони кунига 60 мингдан ошмоқда

Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра сўнгги кун давомида 61 537 та янги коронавирус касаллигини қайд этди.

Иккинчи кун кетма-кет янги касалликланиш ҳолатлари мамлакат бўйлаб 60 мингдан ошди, тўққиз кун ичида 500 мингдан ошиқ кишилар инфекциялар қайд этилди.

Сўнгги бир кун ичида Ҳиндистонда яна 933 та ўлим ҳолати юз берди.

Ҳалок бўлганларнинг сони 42,518 кишини ташкил қилди, касалланларнинг сони 2,089 миллиондан ошди. Қайта тузалганлар сони 1,429 миллиондан ошди.

Ушбу ҳолатлар бўйича энг кўп  бешта штатлар Маҳараштра (490,262), Тамил Наду (279,144), Андхра Прадеш (206,000), Карнатака (158.254) ва пойтахти Деҳли (142.723) антирекорд ўрнатмоқдалар.

Мамлакат бўйлаб 23,38 миллионга яқин одам тест синовидан ўтди.

Ҳиндистон, Бразилия ва АҚШ билан бир қаторда коронавирусдан энг кўп зарар кўрган давлатлардан бири бўлиб қолмоқда.

Related Articles

Close