O`zbekiston

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ташкил этилди

“Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” ДУК негизида Агентлик ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ва унинг ҳудудий бошқармалари ташкил этилди.

Марказнинг асосий вазифаларидан бири мулкчилик шаклидан қатъи назар барча тоифадаги бўш турган нотурар бино ва иншоотларни, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлаш ва ҳисобини юритиш, шунингдек, давлат мулки объектларини ижарага беришни ташкил қилиш ҳисобланади.

Марказ давлат бошқарув органи ҳисобланади ва давлат ораганларидан, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ҳамда бошқа ташкилотлардан зарур бўлган ахборот ва материалларни сўраб олиш ҳуқуқига эга.

Марказ бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида ҳар йили 1 апрелга қадар Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб боради.

2020 йил 1 сентябрдан:

барча аукцион савдолари натижалари QR-кодни қўллаш орқали расмийлаштирилади;

“E-IJRO AUKSION” тизимида қуйидаги тартиблар жорий қилинади:

аукционда шахсини идентификациялаш имконини берувчи мобиль иловалар орқали иштирок этилади;

давлат мулкини ижарага бериш шартномалари электрон шаклда икки томонлама тузиш орқали расмийлаштирилади;

савдоларда мавжуд бўлган лотлар ҳақида батафсил маълумотларни ўз ичига олувчи доимий янгиланиб турадиган ва Агентликнинг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган электрон каталог яратилади.

Related Articles

Back to top button