Bu qiziq

Шифокор холестеринни дориларсиз қандай камайтириш мумкинлигини айтди

Таъкидланишича, 75 грамм қуритилган олма холестеринни 15-20% га камайтиради — бу баъзи дориларнинг таъсири билан таққосласа бўлади.

 Организмдаги “ёмон” холестерин даражасини дориларсиз, ўз овқат рационингизга бир қатор фойдали маҳсулотларни қўшиш билан камайтириш мумкин, деди шифокорлар “Россия 1” телеканалида “О самом главном” (“Энг муҳими ҳақида”-таҳр) кўрсатувида.

Кўрсатув бошловчиси Сергей Агапкиннинг таъкидлашича, одам холестериннинг атиги 20 фоизини озиқ-овқат билан олади, қолганини жигар ишлаб чиқади. Унинг сўзларига кўра, бу модда танада муҳим рол ўйнайди, чунки ундан кўп миқдордаги гормонлар — тестостерон, эстроген, буйрак усти бези гормони ва витаминлар синтезланади.

Ўз навбатида, парҳезшунос шифокор Михаил Гинзбург холестерин “таъмирловчи” функциясини ҳам бажаришини таъкидлади — у артерияларнинг ички ҳолатини яхшилайди.

Унинг ортиқчалиги ёки етишмаслиги тана учун фойда эмас, балки зарар келтиради, дея тушунтирди шифокорлар.

“Холестерин даражаси бир литрга 5,5 миллимолдан ошса, биз бу кўрсаткич ҳаддан ташқари эканлигини таъкидлаймиз”, — деб тушунтирди у.

Гинзбургнинг таъкидлашича, “жигардан бошқа аъзоларга” тарқаладиган холестерин “ёмон” холестерин деб аталади, у липид тўпланмаларга йиғилиб ҳажмини оширади. Бундай холестерин қон томирлари деворларига йиғилади, уларни тўсиб, аъзоларга қон таъминотини бузади.

Парҳезшуноснинг айтишича, холестеринни баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари билан нормаллаштирса бўлади. Пиёз ва саримсоқни кунлик истеъмол қилиш билан, организм томирларнинг деворларида атеросклеротик тугунлар ўсиши ва яллиғланиш пайдо бўлишидан ҳимоя қиладиган зарур миқдордаги биоактив моддаларни олади.

Ундан ташқари, қуритилган олма ҳам фойдалидир, дейди шифокор. Унинг таркибидаги озуқа толалари қон томирлари деворларидаги холестеринни парчаланишига ва организмда унинг миқдорини пасайишига ёрдам беради.

“Бу билан атеросклероз тескари йўналишни олади, <…> аслида бу танани ёшаришини англатади», — деди шифокор.

Агапкиннинг сўзларига кўра, кунига 75 грамм қуритилган олма холестеринни 15-20% га камайтиради — бу баъзи дориларнинг таъсири билан таққосласа бўлади.

Маҳсулотлар рўйхатига, шунингдек, помидор, томат пастаси ва шарбати, сельд балиғи, скумбрия, сардина, сайра ва бошқа омега-3 кўп тўйинмаган ёғли кислоталарга бой шимолий денгизларнинг бошқа ёввойи балиқлари ҳам киради.

“Бу ёғ кислоталари яққол яллиғланишга қарши таъсирга эга ва атеросклерознинг асоратлари хавфини камайтиради”, — деди Гинзбург.

Related Articles

Back to top button