Hodisalar

Қизириқда иссиқхона қурилишида электрдан ноқонуний фойдаланиш холатлари аниқланди

Мамлакатимизда жорий этилган карантин даврида Мажбурий ижро бюроси Қизириқ тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилаётган назорат тадбирлари жараёнида энергия ресусрлари тармоқларига ўғринча уланиб, ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этмоқдалар.

Ҳусусан, туманда қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи хусусий корхоналардан бири туманнинг “Кармаки” маҳалласида иссиқхона қурилиш ишларида электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини қўпол равишда бузиб, 2 дона балгарка (кесиш мосламаси) ҳамда 2 дона пайвандлаш аппаратларини электр тармоқларига тўғридан-тўғри ноқонуний тармоқга уланганлиги аниқланди ва шу вақтни узида Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги ҳақида далолатнома расмийлаштирилиб, ҳуқуқбузар тармоқдан ажратилди ва маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Тармоқдан ноқонуний фойдаланиш оқибатини кеч бўлсада тушунган хўжалик раҳбари қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, келгусида берилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, халққа хизмат қилишини билдирди.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button