Adabiyot

Ёлғиз она...

Кучдан қолиб, қувватдан қолиб,
Фарзандларга бўлиб бегона.
Ўлтиради супада ёлғиз
Ўнта фарзанд ўстирган она…

Хаёл олиб кетар йироққа,
Эслар она ҳамма, ҳаммасин.
Маюс боқиб пичирлаб лаби,
Қайтаради айтган алласин.

Кўришмаса бироз онаси,
Уни излаб кетишар эди.
Бири йўлда, бири ҳовлида,
Онасини кутишар эди.

Узоқ қолиб кетса йироқда,
Дарҳол уйга қайтишар эди.
Ғаму шодлик барча сирини
Онасига айтишар эди.

Пичирлар лаб, маҳзун бир қўшиқ,
Эшитилар алла ноласи…
Кутар она супада ёлғиз,
…Келарму деб бирон боласин.

Х.Тўхтаев

Related Articles

Close