Hodisalar

Бойсунда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган “цех” аниқланди

Мажбурий ижро бюроси Бойсун туман бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотларга асосан тумандаги “Мустақиллик” махалласида фаолият кўрсатаётган “гипс” ишлаб чиқариш цехида ўтказилган текширишда, жамият томонидан электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузиб цехда ўрнатилган тока трансформаторларининг иккиламчи занжир симларини узиб қўйилиб, электр ҳисоблагични электр энергиясидан ажратилган ҳолда электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб келинаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бюронинг Бойсун туман бўлими ходимлари томонидан тегишли тартибда электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги ва электр энергияси истеъмолчиларини тармоқдан узиш ҳақида далолатномалар расмийлаштирилиб, электр энергияси тармоқдан узилган.

Мутахассисларнинг  берган хулосаларига кўра, ушбу гипс ишлаб чиқариш цехининг электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиши оқибатида Сурхондарё ҲЭТК АЖга жами 25 млн.  887 минг сўмлик зарар етказилганлиги аниқланган бўлиб, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button