O`zbekiston

СУД ИШОНЧ БИЛДИРДИ

Ўзбекистон Республикасининг жиноят тўғрисидаги қонунларида жиноят содир этган шахсга нисбатан жазо тайинлашда нафақат уни жазолаш, балки унинг ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш кўзда тутилади.

Албатта, жиноят содир этган шахсга нисбатан суд томонидан одиллик принципига амал қилиниб жазо тайинланади, агар ҳукм этилган шахс тайинланган жазодан тегишли хулоса чиқариб  тузалиш йўлига ўтган бўлса, суд томонидан тайинланган жазо муддатидан илгари озод этилиши ёки тайинланган жазо енгилроғи билан алмаштирилиши мумкин.

2020 йил май ойининг 22 куни жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида Бабаджанов Бобохон Хошимхонович, Турсунова Мархабо Джумаевна, Бекназаров Илхом Алмасович ва Саманов Хамид Боходировичларга нисбатан Термиз шаҳар БИИО ФМБ бошлиғининг  жазонинг ўталмаган қисмини муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш тўғрисидаги тақдимномасини ўрганиб, ижобий томондан тавсифланиши жазо ўташ даврида меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, белгиланган тартиб-қоидаларга тўлиқ риоя қилган, интизомий жазоларга тортилмаган ва содир этган қилмишидан пушаймон, яъни ўзининг ижобий хулқи билан тўғри йўлга тушганлигини инобатга олиб, Термиз шаҳар БИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномаси қаноатлантирди ва Бабаджанов Бобохон Хошимхонович, Турсунова Мархабо Джумаевна, Бекназаров Илхом Алмасович ва Саманов Хамид Боходировичлар муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Давлатимиз қонунларида  инсонпарварлик тамойиллари ўз аксини топган,  адашиб жиноят содир этган шахслар жазо муддатини ўташ даврида содир этган хатосидан пушаймон бўлиб, меҳнатга нисбатан  ҳалол муносабатда бўлса, жазони ижро этиш муассасалари томонидан белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилиб, жамоат ишларида фаол қатнашсалар, суд томонидан тайинланган жазо муддатидан илгари озод қилиниши мумкин.

Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан 22 май куни юқорида номлари кўрсатиб ўтилган шахсларни муддатидан илгари озод этиш ҳақида ажрим қабул қилинди. Бу фуқаролар энди оила даврасида тинч-тотув яшаши, ҳалол меҳнат қилиши учун барча имкониятларга эгадирлар. Лекин муддатидан илгари шартли равишда озод этилганлар янги жиноят содир этса, суд янги ҳукм бўйича тайинланган жазо муддатига илгариги ҳукм юзасидан ўталмай қолган жазо муддатини тўла ёки қисман қўшиб ҳисобланиши мумкинлигини унутмаслиги лозим.

Суд бу фуқароларга юксак ишонч билдириб, муддатидан илгари шартли равишда озод этди, энди ўзларига билдирилган ишончни оқлаш уларнинг бурчидир.

А.А.Қудратов, ЖИБ Термиз шаҳар судининг девонхона мудири

Related Articles

Back to top button