Kasbim-faxrim

Нотариус бўлмоқчимисиз?

Давлат хизматлари марказларида эндиликда хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш хизмати жорий қилинди.

Мазкур хизматни шунингдек электрон тарзда my.gov.uz портали орқали олиш имкони мавжуд.
Хусусий нотариус лицензиясини олиш учун ДХМ операторига

— олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси, агар хорижда таълим олган бўлса, диплом нострификация қилингани ҳақида гувоҳнома;
— меҳнат дафтарчасининг тасдиқланган нусхаси ёки юридик мутахассислик бўйича иш стажини тасдиқловчи “Электрон меҳнат дафтарчаси” тизимидан кўчирма тақдим этилади.

Хусусий нотариус лицензиясини олиш тартиби қандай?

Сўровномада кўрсатилган маълумотлар комиссия томонидан 15 иш кунигача муддатда ўрганилади.
Талабгор малака имтиҳонида иштирок этиши мувофиқ деб топилганда, комиссия ишчи органи томонидан бу ҳақда хулоса тузилади ва 1 иш кунида тақдим этилади.

Малака имтиҳони хулоса тасдиқланган кундан бошлаб 5 кундан сўнг, лекин 15 кундан кечиктирмай ўтказилади.

Талабгор имтиҳон куни ва ўтказиш жойи ҳақида камида беш кун олдин хабардор қилинади.
Олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 55 % дан юқори балл тўплаган талабгор имтиҳонини муваффақиятли топширган деб топилади.

Сўнг талабгор бир ой ичида лицензия олиш учун Давлат хизматлари маркази ёки my.gov.uz орқали тегишли адлия органига мурожаат қилиши керак.
Лицензия бериш ҳақида қарор лицензияловчи орган томонидан 3 иш кунида қабул қилинади.

Қарор қабул қилинганидан сўнг уни бериш учун давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган хабарнома юборилади.

Хабарномани олган кундан бошлаб 1 ой ичида базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари (бугунги кунда 111 500 сўм) миқдорида йиғим амалга оширади.

Давлат божи тўланганидан сўнг лицензияловчи орган 1 иш куни ичида QR-код қўйилган лицензияни расмийлаштиради.

Сўнг лицензия талабгорга тақдим этилади.

Related Articles

Back to top button