O`zbekiston

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург метросида содир бўлган, бир неча кишининг умрига зомин бўлган, портлаш муносабати билан Россия президенти Владимир Путинга ҳамдарлик билдирди.

Хатнинг тўлиқ матни қуйидагича:

Муҳтарам Владимир Владимирович!

Санкт-Петербург метросида рўй берган портлаш оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар мени чуқур қайғуга солди.

Менинг чуқур таъзиямни қабул қилгайсиз. Ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг оила аъзолари ва яқинларига менинг чуқур ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман.

Қайғу билан,

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Daryo.uz

Related Articles

Close