O`zbekiston

Картошка 4000, пиёз 4200 сўм...

Ўтган йили май ойида Сурхондарёда бир кило пиёзни 100, картошкани эса 250 сўмдан сота олмай юрган деҳқоннинг ҳолини кўрган одам деҳқончиликдан кўнгли қолиб кетган бўлса ажаб эмас. Даладаги картошкаю пиёзнинг ҳисобини ҳеч ким билмайди, чунки биронта ташкилот аҳолининг томорқасида нима экиладию, қанча ҳосил олинишини ҳисобламайди. Оқибатда Сурхондарёдан Тошкентга «оқиб» кетаётган «КАМАЗ»ларни кўриб ақлинг шошади. Хўш, унда нега Сурхондарёда картошка 4000 сўмга, пиёз эса унданда ошиб кетди? Бу ҳам ҳеч кимни қизиқтирмайди. Аввал Сурхондарёдан Тошкентга «оққан» «КАМАЗ» энди тескари тарафга қайтади, юк ўша-ўша: картошка, пиёз.

Сурхондарёликлар етиштирган пиёзнинг бир қопига бир баклашка «кола» берарди, Сурхондарёга келаётган пиёзнинг бир ярим килосига бир баклашка «кола» беради. Тадбиркор одам шу пиёни сақлаб қўйса пул бўладику дейиши мумкин. Пиёзни сақлаш учун чўнтакда пул бўлиши керак, деҳқон эса бир сўм бўлсаям эртароқ пул бўлсин дейди. Тошкентга Сурхондарёдан битта юк машинаси камида 2 миллион билан боради, бу эса нақд 20 тонна пиёз дегани, яъни пиёзнинг пули йўл кирасига етмайди.
Бу йил 1 кило уруғлик картошка Сурхондарё бозорларида 4000 сўмдан сотилди. Бу уруғнинг қандай уруғ эканлигига ҳеч ким кафолат бермайди. Уруғлик картошкани ҳар ким олиб келиб сотаверадида. Деҳқон фақат Худо деб экади. Худо деб ишлайди, бошқа иложиям йўқ.
Биз ҳам Худо деб кутамиз, бизнинг ҳам бошқа иложимиз йўқ, ишқилиб картошка, пиёз пул бўлсин-деҳқон тўйса ҳамма тўяди. Ҳаммамиз деҳқонмизда.

Nor.uz

Related Articles

Close