Jahon

Россия Ички ишлар вазирлиги ва Россия гвардиясининг юқори мартабали офицерлари товламачиликда айбланмоқда

Ўхшаш сурат

«Красная весна» нашрининг 18 апрелдаги хабарига кўра,Россия  Ички ишлар вазирлиги ва Россия гвардиясининг юқори мартабали ходимлари Ўзбекистонлик  фуқаронинг  катта миқдордаги пулни талон-тарож қилганлиги учун Ўзбекистонда қидирувда эканлигини билиб, ундан пора олишди.

Тергов маълумотларига кўра, Россия Гвардияси қўшинларининг тезкор разведка маркази бошлиғининг ўринбосари, полиция подполковниги Aлберт Кудряшов, Ички ишлар вазирлигининг Экстремизмга қарши кураш бош бошқармаси катта тезкор ходими, майор Aндрей Гаитов, Россиянинг  Петровское қишлоғида яшовчи ишсиз Aшраф Aйсенов  илгари катта миқдордаги пулни талон-тарож қилганлиги учун қидирилаётганини аниқлади. Ашраф  Айсенов Россияга келишидан илгари Жасур Жалилов исмли шахс бўлган ва  Россияга  Aшраф Бурханов номидан сохта ҳужжатлар билан кириб келган. У Россияда Айсеновага уйланган. Хотинининг фамилиясига ўтиб, сўнг ажрашишган ва Айсенов фамилиясида қолган.

Унинг уйига етиб боргач, зобитлар Aйсеновни  топшириш билан таҳдид қилиб, 1 миллион доллар пора талаб қила бошладилар. Музокаралар давомида ушбу сумма 13 миллион рублгача қисқартирилди.

Истрия полициячилари гумонланувчиларни Aйсеновдан пул олиш учун келган пайтда ҳибсга олишди.

Ҳозирда бу ишда икки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг юқори лавозимли амалдорлари иштирок этганлиги учун  Тергов қўмитасининг ҳарбий-тергов бошқармаси жиноят иши билан шуғулланмоқда, Россия Гвардиясининг таъкидлашича, Кудряшовни узоқ вақт давомида бошқарма хавфсизлик хизмати кузатиб келган.

Иккала офицер ҳам уруш фахрийлари ва мукофотлари бор. Улар ўзларининг айбларини инкор этадилар ва Aйсеновни экстремистлар билан алоқада гумон қилаётганликларини ва Aйсенов билан гаплашиш учун пора талаб қилишларини айтишмоқда. Суд бу айбловларга ишонмади ва айбланувчини икки ойга ҳибсга олди. Улар уюшган гуруҳ таркибида (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 163-моддаси 3-қисми) амалга оширилган товламачиликда айбланмоқда.

Related Articles

Back to top button