Hodisalar

Бухорода саксовул ўғрилари ушланди

Бухоро вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг махсус тезкор гуруҳи томонидан жорий йилнинг 16 апрелдан 17 апрелга ўтар кечаси ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида Пешкў тумани Сафрон чўл массивидан Хоразм вилояти Янгиариқ туманида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар томонидан ўзларига тегишли бўлган КАМАЗ русумли, давлат рақами 90Е426DA автотранспорт воситасида ғайриқонуний равишда саксовул ўсимлигини аёвсиз чопиб ўз манфаати йўлида олиб кетилаётганда тўхтатиб қолинди.
Тезкор гуруҳ томонидан мазкур ҳолат иш жараёнида қонунбузилиш ҳолатини йўл қўйган фуқароларнинг қаршилик кўрсатишига қарамасдан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Автотранспорт воситаси вақтинчалик жарима ва зарарни қўллаш учун сақланди. Ўрганиш даврида 32 метр куб саксовул ўсимлиги ноқонуний ҳолда чопиб олинганлиги аниқланди. Ҳолат бўйича бошқарма мутахассислари томонидан тегишли органлар билан биргаликда кескин чора кўриш учун иш олиб борилмоқда.

Related Articles

Back to top button