Adabiyot

Абдулла Қодирий

Абдулла Қодирий 1894 йил 10 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган. ХХ аср янги ўзбек адабиётининг улкан намояндаси, ўзбек романчилигининг асосчиси. 20-йиллардаги муҳим ижтимоий-маданий жараёнларнинг фаол иштирокчиси. Мусулмон мактабида (1904—06), рус-тузем мактабида (1908-12), Абулқосим шайх мадрасасида (1916—17) таълим олган; Москвадаги адабиёт курсида (1925—26) ўқиган. Эски шаҳар озиқа қўмитасининг саркотиби (1918), «Озиқ ишлари» газетасининг муҳаррири (1919), Касабалар шўросининг саркотиби (1920), «Муштум» журнали ташкилотчиларидан ва таҳрир ҳайъати аъзоси (1923—26). «Тўй», «Аҳволимиз», «Миллатимга», «Фикр айлагил» каби шеърлари, «Бахтсиз куёв» драмаси, «Жувонбоз» ҳикояси ёзувчининг дастлабки асарларидир (1914-15). «Улоқда» ҳикояси (1916), «Калвак Махзумнинг хотира дафтаридан», «Тошпўлат тажанг нима дейдир?» (1920) каби сатирик ҳикоялар муаллифи.«Ўтган кунлар» (1924-26), «Меҳробдан чаён» (1929) романлари, «Обид кетмон» (1934) қиссаси ёзувчининг улкан маҳоратини ўзида мужассам этган. Абдулла Шуносийнинг «Физика» (1928), Н. В. Гоголнинг «Уйланиш» (1935), А. П. Чеховнинг «Олчазор» (1936) асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Абдулла Қодирий 1926 йилда «Муштум»да босилган «Йиғинди гаплар» мақоласи туфайли қисқа муддат қамалган. 1937 йилнинг 31 декабрида эса «халқ душмани» сифатида иккинчи бор қамоққа олиниб, 1938 йил 4 октябрда Тошкент шаҳрида отиб ташланган.Унинг асарлари 1956 йилдан бошлаб оқланган.Алишер Навоий номидаги Республика Давлат мукофоти лауреати (1991), «Мустақиллик» ордени билаи мукофотланган (1994).

Related Articles

Check Also
Close
Back to top button