O`zbekiston

Биз хизматда — Сиз иззатда

Коронавирус пандемияси сабабли дунёнинг аксарият давлатларида бўлгани каби мамлакатимизда ҳам эълон қилинган карантин шароитида махсус комиссия қарорига мувофиқ Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида пиёдалар ҳамда автомобиллар ҳаракати чекланганидан хабарингиз бор.

Дастлаб, кўчаларда автомобилда ҳаракатланиш рухсатномаси бўлган стикерларни олиш белгилангандан сўнг, кўплаб фуқароларимиз рухсатнома олиш ҳаракатига тушиб қолишгани боис, Давлат хизматлари марказларида ортиқча навбатлар ҳосил бўлишига олиб келди. Ана шундай шароитда Давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолининг талабини қондириш мақсадида кучайтирилган режимда иш олиб борилгани, соҳа ходимларининг фидоийлиги бугунга келиб ушбу муаммога барҳам берди дейишимиз мумкин.

4 апрел ҳолатида Термиз шаҳар давлат хизматлари марказига ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали келиб тушган аризалар сони 4 минг 853 тани ташкил этган бўлса, шундан 853 таси кўриб чиқилиб ижобий қаноатлантирилган ва 3 минг 733 таси рад этилган.

Қайта-қайта такрорланиши, ОАВлар орқали тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамай автомобиллардан фойдаланиш учун ҳуқуқий асосга эга бўлмаган жисмоний ва юридик шахслар рухсатнома олишга ҳаракат қилишмоқда, аризалари рад этилган тақдирда такрор ва такрор яна сўров юборишмоқда. Бу эса, ўз навбатида аризаларни кўриб чиқиш жараёнинг чўзилишига олиб келаяти. Натижада ҳақиқатдан ҳам аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган озиқ-овқат ва дори-дармон воситалари билан таъминлаш учун рухсатнома олиши шарт бўлган тадбиркорларнинг аризаларини кўриб чиқишни ортга сурилишига олиб келаяпти.
Яна бир жиҳат айрим аризаси рад этилган фуқаролар марказ биносига келиб ортиқча навбатлар ҳосил қилишмоқда.

Бугунги кунда Термиз шаҳар ДХМ ходимлари ҳам ўз вақтида келиб тушган аризаларга асосли жавоб қайтаришга ҳаракат қилишмоқда. Шундай экан, юртдошларимизнинг вақт сарфлаб ўзлари ва атрофдагилар соғлигига хавф туғдириб ДХМларга боришларига ва ортиқча навбатлар ҳосил қилишларига асос йўқ. Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали юборилган сўровингиз агар қонуний асосга эга бўлса белгиланган муддатда рухсатнома ва ситикер қўлингизда бўлади. Аксинча бўлса, ўзингиз ва атрофдагилар саломатлигига хавф туғдириб, карантин қоидаларини бузиб кўчага чиқишга ҳожат йўқ.
Биз Сиз учун хизматдамиз, Сиз биз учун ўз уйингизда иззатда бўлинг, оилангизни асранг!

ДХА Сурхондарё вилоят бошқармаси жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар шўъбаси

Related Articles

Close