Kasbim-faxrim

МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ

“Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг 2020 йил 22 январдаги 03 — 10 — 24/392 — сонли кўрсатмаси ҳамда “ Ҳудудгаз» Сурхондарё масъулияти чекланган жамияти бош директорининг 2020 йил 27 январдаги 26 — сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида,»Ҳудудгаз» Сурхондарё масъулияти чекланган жамиятига қарашли «Жарқўрғон» газ тўлдириш шаҳобчасида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар содир бўлганида, объект раҳбарияти ва ишчи ходимларнинг фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда ҳаракатлари ўргатиб ўтилди.

Фавқулодда вазиятлар содир бўлган ҳудудда одамларни қутқариш
ва моддий бойликларни асраш бўйича объект раҳбарияти ва ишчи ходимларни амалий малакаларини ошириш;

“Ҳудудгаз» Сурхандарё масъулияти чекланган жамиятига қарашли “Жарқўрғон” Газ тўлдириш шахобчаси раҳбарлар таркиби ва ишчи ходимлари шахсий таркиби ҳаракатларини тўғри ташкил этиш бўйича билимларини ошириш ва уларда амалий кўникмалар ҳосил қилиш, уларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш;объектда ёнғин, портлашларни олдини олиш ва улар содир бўлганда авария — қутқарув ишларини амалга ошириш бўйича тузилган тадбирларнинг самарадорлигини текшириш.

Related Articles

Back to top button