Hodisalar

Ўзбекистонда коронавирус касаллигига чалинган бемор қайд этилди

Бугун Ўзбекистонда коронавирус касаллигига чалинган бемор рўйхатга олинди. Бу ҳақда www.worldometers.info хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра 15 март куни соат 06:00 да Республика Вирусология институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, ҳозир суриштирув ҳамда касалликни тарқалиб кетмаслиги учун профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда.

Айтилишича, вирусга чалинган бемор — аёл кишидир ва у Франциядан қайтгач, алоқада бўлган барча оила-аъзолари ҳам назоратга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилиши маълум қилинган.

Related Articles

Back to top button