Madaniyat

ШЎРЧИДА НАВРЎЗ ШОДИЁНАСИ

Бугун Шўрчи тумани марказидаги “Чароғон” истироҳат боғида Наврўз сайли ўтказилмоқда. Тумандаги таълим муассасалари, ташкилотлар, корхоналар, маҳаллалар ва тижоратчилар халқимизнинг миллий ҳунармандчилиги намуналарини намойиш қилмоқдалар.

Мактаб ўқувчилари ҳам фаол қатнашмоқдалар. Улар миллий қўшиқларимизни куйлашмоқда. Истироҳат боғига меҳмонлар ташриф буюришмоқда. Байрамда болажонлар қувончи чексиз, улар турли ўйингоҳларда роҳат қилиб учишмоқда. Ота-оналари билан ҳар хил ўйинчоқлар харид қилишмоқдалар.

Байрамлар байрамларга улашаверсин, тинч юртга байрамлар ярашади.

Related Articles

Back to top button