O`zbekiston

ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан, Худоёров Анвар Эшмуродович Бандихон тумани прокурори этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Худоёров Анвар Эшмуродович 1985 йилнинг 1 январида Шўрчи туманида туғилган. 2006 йилда Термиз давлат университети, 2010 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – педагог, ҳуқуқшунос.

Фаолияти давомида Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим прокурори, катта терговчиси, бўлим бошлиғи ўринбосари, прокурор ёрдамчиси, Бойсун тумани прокурори, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари, Мажбурий ижро бюросининг бўлим катта инспектори лавозимларида ишлаган.

Related Articles

Back to top button