Madaniyat

ҚУРБОНЛИК

Қурбон ҳайити олдидан ўртаҳол оила бошлиғи жонлиқ олиш учун бозорга борди. Семиз, чиройли, кўнглидагидек қўйни сотиб олди. Ёнидаги оғайнисига:
— Дўстим, келинг, бу қўйни уйимга олиб боринг! Мени зарур ишларим бор. Улгурмай қоламан, — деди.

Оғайниси қўйни олиб дўстининг уйи томон кетди. Манзилга етганда дўстининг уйи билан қўшнисини уйи жуда ўхшаш бўлгани учун адаштириб ва Аллоҳнинг ҳикмати билан қўшнисини уйига қўйни ташлаб кетди. Хаёлидан кўтарилиб, жонлиқ кимники эканлигини айтмасдан жўнаб кетди.

У қўйни берган манзил аҳли жуда фақир яшашарди.
— Эй Аллоҳ, қайсидир солиҳ кишининг қалбига солибди — да, бизга эҳсон қилибди, — дейишди.

Қўй эгасининг аёли қўшниларини кўриб:
— Товба, буларнинг ўзи бир аҳволда яшашса, қўйга қаердан пул топишди экан, — деди.

Кеч тушди. Оила бошлиғи ишдан қайтди. Фарзандлари, аёли уни одатдагидай кутиб олишди. Уйда қурбонлик шукуҳи йўқ эди.

Аёлидан:
— Дўстим қўй олиб келиши керак эди, бугун сотиб олгандим, қани? — деб сўради.
Аёли:
— Ҳа, айтдим — а-а-а? Қўшниларимиз қўй олганларини кўрдим, дўстингиз ўшаларга ташлаб кетибдилар — да! Боринг, хўжайин, қўйимизни келтиринг! — деди.
— Қўйсанг — чи, хотин! Уларнинг фарзандалари роса суюнишгандир. Мен қандай қилиб уларнинг қувончини тортиб олай? — деди.

Эртаси куни тонг отиши билан у киши яна бозорга борди. Қараса, бир сотувчи қўйларини жойлаштираётган экан.
— Эй Аллоҳим, зора шу кишининг биринчи харидори бўлай — да, менга арзонроққа яхшироқ қўй берса, — деб секин бора бошлади.

Уни олдига келганида биласизми сотувчи нима деди?
— Йўлда келаётганимда қўйларим билан бахтсиз ҳодисага учрадик. Аллоҳга шукур, мен ҳам, жониворларим ҳам омон қолдик. Саломат қолганимизнинг шукронасига Аллоҳ учун биринчи келган харидорга энг яхши қўйимни бепул беришга назр қилдим. Қани биродар, танланг! Истаганингизни олинг! — деди.

Ҳали киши:
— Субҳаналлоҳ, Аллоҳим, бунчалар Меҳрибонсан, — деди.

ХУЛОСА

«Ким Аллоҳга тақво қилса, У Зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур»
(Талоқ: 2-3 оятлар)

— Эҳсон олишга мустаҳиқ оилалар, инсонларни топиб эҳсон қилинг! Қурбонлигингиздан фалончи бойроқ уларга яхшироқ қилиб берай, пистончи камбағал, унга шуниси ҳам бўлаверади, деманг! Аллоҳ қалбингиздан ўтганини кўриб турибди. Эҳсонингиздан савоб умид қилсангиз камбағалларга чиройли қилинг, зиёдаси ила ажрингизни олинг!

Related Articles

Back to top button