O`zbekiston

Тамаки маҳсулоти қадоғига чекиш оқибатида келиб чиқадиган касаллик тасвири туширилади

Ҳукумат қарори (1034-сон, 25.12.2019 й.) билан Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги умумий техник регламентга  ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда тамаки маҳсулотлари истеъмол қадоғига тамаки маҳсулоти истеъмоли оқибатида соғликка етадиган зарар тасвири жойлаштирилади.

Шунингдек, қарор билан тамаки маҳсулотларининг истеъмол қадоқларига жойлаштириладиган тасвир-огоҳлантиришлар намунаси тасдиқланди.

Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Related Articles

Back to top button